Хотин-қизларга берилаётган эътибор ҳар қачонгидан юқори босқичга кўтарилди

09.03.2020, 17:56

Хотин-қизларга берилаётган эътибор ҳар қачонгидан юқори босқичга кўтарилди

Куни кеча Президентимиз 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда биз аёлларга катта ҳурмат ва эътиборларини яна бир бор намоён этдилар.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда хотин-қизларга берилаётган эътибор ҳар қачонгидан юқори босқичга кўтарилди. Буни давлат ва жамиятнинг ҳар соҳасида кузатиш мумкин. Айниқса, Муҳтарам Президентимизнинг жорий йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш тўғрисидаги таклифлари олдимизга масъулиятли вазифаларни қўйди. Масалан, йил бошида Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномада бу борада аниқ чора-тадбирлар белгиланган бўлса, айни кунга қадар мазкур йўналишдаги таклифлар амалий натижаларга айланмоқда. Хусусан, 2020 йилда 5,5 минг нафар хотин-қизнинг кичик бизнес йўналишидаги лойиҳаларига 100 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредит берилиши, бунинг учун банкларга давлат бюджетидан ресурс ажратилиши, 1 минг 576 нафар хотин-қизга янги уй-жойларга эга бўлишлари учун бюджет ҳисобидан бошланғич бадалларнинг тўлаб берилиши сингари имкониятларнинг ўзиёқ хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Сиёсий майдонда ҳам ўз сўзи, ўз овозига эга хотин-қизларимиз сафи ортмоқда. Жумладан, ўтган 2019 йил сўнггида бўлиб ўтган сайловларда биргина O‘zLiDePдан сайланган аёл депутатлар 14 нафарни ташкил этди. Бундан ташқари, мана ўзимиз шу яқин кунларда гувоҳи бўляпмиз. Республика бўйича 7 нафар аёллар вилоятларнинг турли туманларига ҳоким бўлдилар. Буларнинг барчаси давлатимизнинг хотин-қизларга кўрсатаётган ишончи намунасидир.

Бугунги кунда фермер аёллар фаолиятини ривожлантириш истиқболлари, мамлакатда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган хотин-қизлар тадбиркорлигининг ривожлаништириш, фермер аёллар фаолиятида инвестициялар ва инновацияларни қўллаш имкониятларига кенг йўл очиб берилмоқда. Ўзим ҳам кеча оддий фермер эдим. Наманган вилоятининг Уйчи туманида кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари сифатида ер билан тиллашиб, соҳанинг қатор инновацион технологияларини амалиётга татбиқ қилдим. Бугун эса давлатимиз, халқимиз эътибори, сайловчилар ишончи билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатиман. Бу олий мақом менга ва сафдошларимга берилган юксак эътироф, катта ишончдир. Зиммамиздаги масъулиятни ҳис қилиб ишлашимиз шарт. Муҳтарам Президентимиз, давлатимиз томонидан қабул қилинаётган ҳар бир ҳужжат замирида халқ манфаатлари мужассам эканлигини тушунтириш, муаммоларига ечим топиш, турмуш фаровонлигини оширишга хисса қўшиш олдимиздаги долзарб вазифамиз бўлиб қолади.

Барно МИРЗАМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    376
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+