Баҳор яхши муждалар билан бошланди

09.03.2020, 18:00

Баҳор яхши муждалар билан бошланди

Хотин-қизлар байрами арафасида мукофотланган аёллар қаторида мен ҳам II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирландим Бу мен учун катта шараф.

Биз меҳрга ташна, ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашдек юксак вазифани бажарамиз. Уларни мустақил ҳаётга, оилага тайёрлаймиз. 11 йилдан буён Гулистон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси” директори лавозимида ишлаяпман. Бугунгача 100 дан ортиқ йигит-қизни мустақил ҳаётда қийналмаслиги, жамиятда мослашиб кетиши учун тарбияладик. Ҳозирда “Болалар шаҳарчаси”да 74 ёш бор. Уларнинг ҳам жамиятда ўз ўрнини топиши учун ҳаракат қилмоқдамиз.
 
Бунда Президентимиз томонидан кўрсатилаётган эътиборни эътироф этмасдан иложи йўқ. Давлатимизда ота-она қарамоғисиз қолган болаларга ҳар томонлама кўмак берилмоқда. Ўтган йили уларнинг кўпчилиги Президентимизнинг 2019 йил 22 апрелдаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларига ўқишга кирди. Бугунги кунда улар ўзи истаган соҳа бўйича таҳсил олмоқда. Меҳрибонлик уйлари, “Болалар шаҳарчаси” тарбияланувчилари имтиёзли уй-жой билан таъминланмоқда.
 
Покиза АҲМАДЖОНОВА,
 
O'zLiDeP фаоли,
 
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри 
 
“Болалар шаҳарчаси” директори,
 
II даражали “Соғлом авлод учун” ордени соҳиби
  • Кўрилди
    117
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+