Ёш тадбиркор оилавий поликлиникада электрон кутубхона очди

10.03.2020, 17:38

Ёш тадбиркор оилавий поликлиникада  электрон кутубхона очди

O'zLiDeP фаоли Суҳробжон Чўянов Қарши туманидаги Омонтепа маҳалласида кўзга кўринган ёш тадбиркорлардан саналади. Яқинда у ўз маблағи ҳисобидан шу ҳудуддаги 52-қишлоқ оилавий поликлиникасида “Халқ электрон кутубхонаси” инновацион “жавони”ни ўрнатди.

–Муассасамизга келаётган аҳоли вакиллари, айниқса, Омонтепа маҳалласидаги академик лицей, мактаб ўқувчилари бундан жуда мамнун бўлишмоқда, – дейди қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири,  O'zLiDeP Қарши туман кенгаши депутати Дилфуза Жўраева. – Смартфонга QR-кодни сканерлаш орқали жаҳон ва ўзбек адабиёти машҳур адибларининг 160 дан ортиқ дурдона асарлари жамланган электрон китобни бепул юклаб олиш имконияти мавжуд. Бу, айниқса, ёшларга жуда манзур бўлмоқда. Муассасамиз эндиликда нафақат шифо, балки зиё  масканга айланганидан хурсандмиз.

Қашқадарё вилоят перинатал марказида ҳам “Халқ электрон кутубхонаси” инновацион “жавони” ўрнатилганлиги шифо аҳлини ва бу ерга келувчи мутолаа ихлосмандларини ғоят қувонтирмоқда. Электрон жавондан 157 та бадиий адабиёт намунаси ўрин олган.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    79
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+