Депутат нукуслик З.Рахмоновага тадбиркорлик қилишда кўмаклашади

10.03.2020, 17:43

Депутат нукуслик З.Рахмоновага тадбиркорлик қилишда кўмаклашади

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Д.Утамбетов Нукус туманидаги “Кердер” овул фуқаролар йиғинидаги “Қизил уй” овулида ўз сайловчилари билан учрашди.  

Депутат аҳоли билан юзма-юз мулоқоти давомида ички йўлларнинг таъмир талаблиги, болалар учун мактабгача таълим муассасасининг йўқлиги, тадбиркорликни йўлга қўйишда банкдан кредит олиш каби 10 га яқин муаммоларини тинглади.

Жумладан, ушбу ҳудудда истиқомат қиладиган фуқаролар “Қрантаў” овул фуқаролар йиғини ҳудудидан бошлаб “Кердер” ОФЙдаги “Қизил уй” овули ҳудудигача бўлган масофадаги катта йўлни таъмирлаш ишларида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу муаммо шу ернинг ўзида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф қилинди.

 Фуқаро З.Раманова ҳам қишлоқ аҳолиси учун ўзининг кичик нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехини йўлга қўйиш мақсадида банкдан кредит олишда амалий ёрдам сўради. Депутат ушбу мурожаатни ўз назоратига олди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    72
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+