Депутат Чустдаги боғчага истеъмолга яроқсиз маҳсулот етказиб берилишини олдини олди

10.03.2020, 17:51

Депутат Чустдаги боғчага истеъмолга яроқсиз маҳсулот етказиб берилишини олдини олди

Халқ депутатлари Чуст туман кенгаши депутати О.Муллажонов ўз ҳудудига қарашли маҳаллаларда аҳоли вакиллари билан учрашди. Мулоқот чоғида Чуст туманида жойлашган 8-мактабгача таълим масканида фарзандлари тарбия топаётган ота-оналарнинг мурожаатлари тингланди.

Маълум бўлишича, ҳозирги кунда мазкур масканда озиқ-овқат таъминоти жуда оғир ахволга тушиб қолган, ўсиб келаётган ёш авлодга муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари берилаётганлиги ҳамда гўшт ва гўшт маҳсулотлари ўз вақтида етказиб берилмаётганлиги ота–оналарнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Чиндан ҳам, айни пайтда мактабгача таълим даргоҳига бириктирилган тадбиркор Хуснидинхон Вақосов томонидан боғчага, бир ҳафтадан ошсаҳамки озиқ-овқат маҳсулотлари ўз вақтида етказиб берилмаётганлиги ва берилган маҳсулотлар ҳам сифатсиз ва истеъмолга яроқсиз эканлиги аниқланди.

Депутат мазкур ҳолатни туман мактабгача таълим ташкилоти ва туман мутасадди ташикилот раҳбарларини жалб этган ҳолда ўрганиб, тадбиркорни маъсулиятсизлиги ва ишига виждонан ёндошмаганлиги сабабли таъминотчи вазифасидан четлаштириш масаласи кўрилди.

Ушбу боғчани сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши қатъий назоратга олинди.

Юдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    348
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+