O'zLiDeP депутатлари Сардор Умрзоқовни Бош вазир ўринбосари сифатида маъқуллади

10.03.2020, 18:33

O'zLiDeP депутатлари Сардор Умрзоқовни Бош вазир ўринбосари сифатида маъқуллади

O'zLiDeP фракциясида Бош вазир тақдимига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Сардор Умрзоқовнинг номзодини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Партия депутатлари O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси бўлган С. Умрзоқов номзодини ушбу лавозимга маъқуллаш ҳақидаги қарорни тасдиқладилар.

Шунингдек, бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳам депутатлар Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Сардор Умрзоқовни тайинлаш ҳақида қарор қабул қилди.

Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилди.

  • Кўрилди
    667
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+