Ўша раис яна сайланибдими?

10.03.2020, 19:13

Ўша раис яна сайланибдими?

Орқаворатдан эшитганлар “ҳеч нарса ўзгармабди, ўша раис яна сайланибди” дейди. Лекин Косон тумани Арабхона маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган O'zLiDeP бошланғич партия ташкилотида ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишида партия қуйи бўғини раиси этиб Шодмон Хўжамноров бежизга қайта сайлангани йўқ. 

Бунинг ўзига хос сабаблари бор. Яъни Шодмон Хўжамноров 2019 йилдаги фаолияти давомида партия сафларини кенгайтириш, партия аъзолари сиёсий онги ва тафаккурини юксалтириш, мамлакат тараққиёти, юрт равнақи йўлида етакчи куч бўлиб бирлашиш ғояларини илгари сурди. “Биз янги Ўзбекистонни бирга қурамиз”, “Биргаликда биз кучмиз”, “Ватан тараққиёти учун барчамиз бирдек масъулмиз” каби шиорлар остида кўплаб тадбир, учрашув ва акциялар ўтказишда бош-қош бўлди.

Ҳозирги кунда Қашқадарёда бошланғич партия ташкилотларига ўтказилаётган ҳисобот-сайлов йиғилишлари қизғин паллага кирди. Уларда Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳамда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилган вазифалар асосида бошланғич партия ташкилотларининг 2020 йилдаги устувор вазифалари белгилаб олинмоқда. Вилоятда 1053 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд бўлиб, ҳозирга қадар 89 тасида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилди. 67 тасида раиснинг фаолияти қониқарли деб топилган бўлса, 22 тасида бу лавозимга янги раҳбар сайланди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    143
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+