Ғиждувонда партия қуйи бўғинлар фаолияти танқидий руҳда сарҳисоб қилинмоқда

11.03.2020, 15:14

Ғиждувонда партия қуйи бўғинлар фаолияти танқидий руҳда сарҳисоб қилинмоқда

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP ҳудудий кенгашлари таркибидаги бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

Партиянинг Ғиждувон туманидаги “Тадбиркор аёл” уюшмаси бошланғич партия ташкилотида айни пайтда 217 нафар партия аъзолари мавжуд. Ўтган йили эса бу кўрсаткич 167 нафарни ташкил этганди. Мазкур ташкилотда сафдошларимиз сони ортишида тарғибот-ташвиқот ишларига жиддий киришилгани яхши самара берди.

Мазкур бошланғич партия ташкилотининг ўтган йилги фаолияти юзасидан ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Танқидий руҳда бўлиб ўтган сарҳисоб йиғилишда қуйи бўғин томонидан партия фаолиятини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, депутатлик гуруҳлари билан аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларга ўз вақтида ечим топиш масаласида фаоллик кўрсатиб келаётганлиги айтиб ўтилди. Йиғилишда жамиятимизда аёлларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш йўлида келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Ҳисобот йиғилиши тумандаги “Ғиждувон пахта тозалаш заводи” ҳиссадорлик жамиятидаги қуйи бўғинда ҳам бўлиб ўтди. Мазкур БПТда ўтган йили 5 нафар маслакдошларимиз бор эди, айни пайтда уларнинг сони 35 нафарга етган.

Сарҳисоб йиғилишларида партия бошланғич ташкилоти раисларининг ҳисоботи қониқарли деб топилиб, БПТ раиси лавозимига бир овоздан қайта сайланди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    773
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ж.Мансуров- Ғиждувон туман Ф.Хўжаев МФЙ БПТ раиси2020-03-12 16:10:33

Бошланғич партия ташкилотларида ўтказилаётган ҳисобот-сайлов йиғилишлари партия нуфузининг янада ошишига хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+