Аёлларнинг жамиятдаги ўрнига юксак баҳо берилди

11.03.2020, 17:39

Аёлларнинг жамиятдаги ўрнига юксак баҳо берилди

Президентимизнинг Ўзбекистон хотин-қизларига йўллаган байрам табригини барчамиз катта ҳаяжон билан тингладик. Унда аёлларнинг оиладаги, жамият ҳаётидаги ўрни қанчалик беқиёслиги, мамлакатимизнинг бугунги тараққиётидаги улкан ҳиссаси алоҳида эътироф этилди. Айниқса, аёлларнинг жамиятдаги ўрнига юксак баҳо берилди.

Опа-сингилларимизнинг меҳнат ва турмуш шароитларини янада яхшилаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, фарзандларимиз, айниқса, қиз болаларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаши, ҳаётда муносиб ўрин олиши учун олиб борилаётган ишларни изчил давом эттириш лозимлиги таъкидланди.

Очиғи, давлатимиз раҳбарининг аёлларнинг илмий ва маданий савиясини юксалтириш, уларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида жорий йил қизларимиз учун олий ўқув юртларига алоҳида қабул квоталари жорий этилиши ҳақидаги фикрлари нафақат қизларимизни балки барча опа-сингилларимизни ғоят хурсанд қилди. Чунончи, ўқимишли, олий маълумотли аёл оилада ҳам, ишда ҳам, жамият ҳаётида ҳам ҳамма нарсага илм-маърифат билан, онгли ва фаол ёндашади ва муносиб иштирок этади.

Президентимизнинг байрам тантанасидаги нутқида бугунги кунда кўплаб депутат аёлларимиз Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгашларда халқ вакиллари бўлиб фаолият кўрсатаётгани, давлат ва жамият бошқарувида, фуқаролик институтлари ва нодавлат тузилмаларда қанчадан-қанча опа-сингилларимиз эл-юрт манфаати учун хизмат қилаётгани қайд этилди. Ҳақиқатдан ҳам, Ўзбекистон тарихида биринчи марта миллий парламентда аёлларнинг сони ошди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатнинг 48 нафари ёки 32 фоизини хотин-қизлар ташкил этди.  

Шундай экан, эндиликда депутат сифатида янада ғайрат билан меҳнат қилиб, сайловчилар билдирган ишончни оқлашимиз зарур.

Феруза НИГМАТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O‘zLiDeP фракцияси  аъзоси  

  • Кўрилди
    868
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Нигора Аскарова 2020-03-12 19:18:26

Хакикатдан Давлат рахбаримиз томонидан аёлларга булган эътибор давр талаби булди. Жуда куп аёлларимиз яшаш шароитдан кийналар эди. Ёлгиз аёлларни уй жой билан таъминлаш, давлат ташкилотларида ишлайдиган аёлларга хам имтиёзли уй жой масаласини хам таклиф Беринг опа. Ишларизга омад тилайман


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+