Қуйи бўғин раҳбарига ишонч билдирилди

13.03.2020, 11:08

Қуйи бўғин раҳбарига ишонч билдирилди

O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши таркибидаги 2-оилавий поликлиникада фаолият юритиб келаётган қуйи бўғиннинг навбатдаги ҳисобот- сайлов йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда ташкилот раиси Наргиза Носированинг 2019 йилги фаолияти юзасидан ахбороти эшитилди. Қайд этилганидек, ўтган йилда мазкур бошланғич партия ташкилоти самарали фаолият юритиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этган. Натижада партияга аъзолар сони сезиларли даражада ошган.

Йиғилишда сўз олган партия вакиллари “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масаласига эътибор қаратди. Давлат дастуридан келиб чиқиб, жорий йилги аниқ режалари белгилаб олинди.

Ҳисобот-сайлов йиғилишида Наргиза Носированинг фаолияти қониқарли деб топилди ва қайта бошланғич партия ташкилоти раиси этиб сайланди.

Шохсултон ТЎХТАМАТОВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1087
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+