Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида партия аъзолар сони 400 нафарга етди

13.03.2020, 11:30

Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида партия аъзолар сони 400 нафарга етди

Айни кунларда O‘zLiDeP нинг барча ҳудудий Кенгашлари таркибидаги бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилмоқда. Хусусан, O‘zLiDeP Тўрақўрғон туман Кенгашининг туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги қуйи бўғинида ҳам ҳисобот-сайлов йиғилиши кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Йиғилишда қуйи тизим томонидан ўтган бир йил ичида амалга оширилган ишлар чуқур таҳлил этилиб, 2020 йилга мўлжалланган иш режа тасдиқланди ҳамда кенгаш раиси ва унинг ўринбосари сайланди.

- Туман тиббиёт бирлашмаси қошида 2007 йилда дастлаб 5 нафар хайрихоҳлардан иборат бошланғич партия ташкилоти тузилганди. Бугунга келиб аъзолар сони 400 нафардан ошди, - дейди O‘zLiDeP Тўрақўрғон туман Кенгаши аппарат раҳбари Нигора Назарова. – Ўтган давр мобайнида мазкур қуйи бўғин билан ҳамкорликда кўплаб хайрли ишларни амалга оширдик. Хусусан, 5 нафар аҳолига имтиёзли кредит олишда кўмаклашилди, бир нафар ногиронга нафақага чиқишида кўмаклашилди.

Йиғилишда партиянинг дастурий вазифаларини ҳаётга тадбиқ этишда бошланғич парти ташкилотлари ўрни ва роли ҳамда жойлардаги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий жараёнларга бўлган таъсирини янада кучайтириш ва уларнинг сифат таркибини яхшилаш, партия аъзоларини янада кўпайтириш борасида зарурий тавсиялар берилди.

Эркин АҲМЕДҲОДЖАЕВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳ раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1037
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+