O‘zLiDeP фаоли нарпайлик Дилдора опа ўз иссиқхонасида 25 нафар маҳалладошларини иш билан таъминлади

13.03.2020, 12:11

O‘zLiDeP фаоли нарпайлик Дилдора опа ўз иссиқхонасида 25 нафар маҳалладошларини иш билан таъминлади

Одамларнинг бир тоифаси борки, ҳаракатчан, изланувчан ва ташаббускорлиги билан ажралиб туради. Энг яхши ғоялар, янгича фикрлар ҳам ана шундай кишилардан туғилади. Нарпай туманидаги “Гулистон” маҳалласида истиқомат қилаётган Дилдора Қаюмова ҳам тиним билмайдиган, вақтини қадрига етадиган. тадбиркор аёл.У 2018 йили “Халқ банки”дан 1 милиард 600 миллион сўм миқдорида кредит олиб, 2 гектар ерда иссиқхона ташкил этди. Бугун Дилдора опа етиштирган помидор ва бодринглар халқимиз дастурхонларини безаб турибди. Тадбиркорлик эвазига 25 нафар маҳалладаги ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаган

– Бугун мамлакатимизда ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиш орқали барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун барча шарт-шароитлар яратилган, аммо ҳар бир оила ўз-ўзидан тадбиркорликни бошлаб, кутилган даромадга эга бўлавермайди. Бунинг учун изланиш, илм ва тажриба керак. Узоқ йиллардан буён ўзимизнинг кичкинагина ҳовлимизда қўлбола иссиқхона ясаб помидор, бодринг, кўкат ва бошқа сабзавот экинларини етиштириб келардик. Юртимизда яратилган имкониятлардан фойдаланиб фаолиятимизни кенгайтирдик,– дейди Дилдора Қаюмова.

- Туманимизда томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлигини таъминлаш билан бирга, эл дастурхони тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган хотин-қизлар талайгина, – дейди туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Р.Сатторов. – Улар, асосан, помидор, бодринг, сабзавот ва кўкат етиштиради. Айтиш жоиз, O‘zLiDeP “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида олиб бораётган саъй-ҳаракатлар натижасида ҳудудда ўз бизнесини йўлга қўйган тадбиркорларимиз сони янада кенгайди.

Мақсадимиз - маҳаллаларда аҳолининг томорқасидан унумли фойдаланиш, даромадларини ошириш, ишбилармон ва тадбиркор оилалар сафини кенгайтиришдир.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1329
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+