Устувор вазифалар ижроси – энг муҳим вазифа

13.03.2020, 12:16

Устувор вазифалар ижроси – энг муҳим вазифа

Президентимизнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур Давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, такомиллаштирилди. Фуқаролар билдирган таклиф-тавсиялар тегишли соҳа мутахассислари ва экспертлар иштирокида чуқур таҳлил қилиниб Давлат дастурида ўз аксини топди.

Мазкур ҳужжат жойларда, айниқса, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси Бухоро вилояти Кенгаши томонидан атрофлича ўрганилиб тарғиб этилмоқда. Фармон ижросини таъминлаш борасида “Йўл харитаси” тузилиб, аниқ вазифалар белгилаб олинган.

Бухоро вилоятидан 3 нафар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, 20 нафар халқ депутатлари вилоят ҳамда 121 нафар шаҳар ва туман Кенгашларида депутатларимиз фаолиятини олиб бормоқда. Давлат раҳбарининг фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга доир Давлат дастури келгуси ҳаётимизда кутилаётган ижобий ўзгаришларнинг асоси бўлади. Халқ ишончини оқлаш, сайловчиларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш борасида партиямиз томонидан депутатликка сайланган халқ вакиллари миллий парламентимиз тизимида мазкур янги институтларнинг амалиётга жорий этилиши давлат органлари раҳбарларининг масъулиятини ошириш билан бирга, ҳар бир соҳанинг барқарор ривожланишига, Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли бажарилишида муҳим аҳамият касб этади. Бу борада депутатларимиз сессияларда давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолияти бўйича, шунингдек, маҳаллий ҳокимлик вакиллари ва тармоқлар раҳбарларининг олиб бораётган ишлари тўғрисидаги ахборотларини эшитиб боради.

Эътиборлиси, Давлат дастурида жорий йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати фаолиятида фуқароларнинг Интернет тармоғидаги мурожаатлари асосида парламент ва депутат сўровларини шакллантириш, сайловчилар билан бевосита мулоқот қилиш мақсадида электрон портал ва мобиль иловадан фойдаланиш имконини берувчи “Электрон парламент” тизимини жорий этиш кўзда тутилган.

Вилоятимизда ҳам депутатларимизнинг сайловчилар билан бевосита мулоқотини жорий этиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларини вақтида бартараф этиш борасида округларда депутатларнинг хоналари ташкил этилди ҳамда интернет тармоқларига уланди. Сайловчиларимиз томонидан йўлланган мурожаатлар зудлик билан қабул қилинади ҳамда ўз вақтида қонуний чоралар кўрилиб, мурожаат ижроси таъминланади. 

Шунингдек, иқтисодиётимизга хорижий инвестицияларни жалб этиш, илғор тажриба, инновациялар ва замонавий технологияларни ҳаётимизга жорий қилиш учун қулай шароитларни яратиш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун ҳудудларда мазкур масалада фаолият олиб бораётган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мутасаддилари томонидан олиб борилаётган ишлар ўрганилиб, партиямиз томонидан фаолияти йўлга қўйилган депутатлик гуруҳларининг назорат ваколатлари доирасидаги ишларини алоҳида қайд этиш зарур.

Ҳақиқатдан ҳам бу йилги давлат дастури асосида мамлакатимиз ҳаётида, айниқса, аҳолимизнинг рози бўлиб яшаши, фаровонлигини таъминлашда кенг кўламдаги ишлар амалга оширилиши режалаштирилган. 

Давлат дастурида барча соҳалар қатори ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида ҳам катта ижобий ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

O'zLiDePнинг вилоятда барча бўғинлари партиявий фаолиятида 2020 йилги Давлат дастуридан келиб чиққан ҳолда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳим ўрин тутади. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш масъулиятини теран ҳис этган ҳолда фаолият юритиш – асосий мақсадимизга айланган. 

Шундай экан, эндиликда Давлат дастурининг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатлами орасида тарғиб қилиш ҳамда унда белгиланган устувор вазифалар самарали ижро этилиши устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш муҳим вазифалардан бири.

Фармон Аминов,

O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Бухоро вилояти

кенгаши депутати

 

  • Кўрилди
    679
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+