Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз – ёшлар!

05.01.2018, 17:29

Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз,  ҳал қилувчи кучимиз – ёшлар!

Бугунги кунда O‘zLiDeP томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш ҳамда бу борада кенг жамоатчилик, аввало, ёшлар вакилларининг таклиф ва мулоҳазаларини эътиборга олиш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида ёшлар иштирокини таъминлаш, депутатлик фаолияти билан яқиндан танишиши учун имконият яратиш мақсадида кенг кўламдаги ишлар амалга ошириб келинмоқда.

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан ўтган 2017 йил давомида ёшлар билан ишлаш йўналишида қуйидаги асосий жиҳатларга эътибор қаратилди. 

- мамлакатимизда ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш, қонунларнинг ҳаётга тадбиқ этилишида уларнинг ролини кучайтириш;

- иқтидорли, фаол ёшларни излаб топиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва касбий жиҳатдан тайёргарлигини ошириш, бундай ёшларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш ишларида партия “ёшлар қаноти”га қўмаклашиш;

- сиёсий партиялар фаолиятига қизиқадиган ёшларга партия фаолияти, уларнинг мақсад ва вазифалари хақида батафсил маълумотлар бериш;

- ёшлар орасидаги долзарб бўлган муаммолар ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишида учраётган тўсиқлар ва уларни қонуний бартараф этиш борасида муҳокамалар олиб бориш.

Хусусан, ўтган йил давомида O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан ёшлар билан ишлаш йўналишида 150 дан ортиқ лойиҳалар, учрашувлар ва кўрик-танловлар ташкил этилиб, ушбу тадбирларда  16 мингга яқин ёшлар иштирок этишди. Жумладан, “Ёш фермер” кўрик-танлови, “Хавфсиз интернет”, “Парламентда менинг ўрним” лойиҳалари юқори савияда ташкил этилди ва “Ёш либераллар” клуби фаолияти намунали тарзда йўлга қўйилди. Шунингдек, вилоят Кенгаши ташаббуси билан ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш, уларда китобга меҳр уйғотиш мақсадида Қува, Фурқат, Бешариқ, Риштон ва Сўх туманларида “O‘zLiDeP кутубхонаси” ташкил қилинди.  

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш бўйича фаоллик билан иш олиб боради.

 Аброр Отабоев,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1932
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+