Ҳиндистон дастурчилари россиялик нефтчилардан бойроқ

13.03.2020, 16:18

Ҳиндистон дастурчилари россиялик нефтчилардан бойроқ

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Қоровулбозор саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида Юртбошимиз ташаббуси билан ташкил этилган Беш ташабббус ижросига бағишланган тадбир ўтказди. Тадбирда “Бир миллион ўзбек дастурчилари” (One Million Uzbek Coders) лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот берилди.

– Дастурчилик келажак касбларидан бири, – дейди партия вилоят кенгаши масъул ходими Дамиржон Солиев. – Мисол учун, Ҳиндистон дастурчилари экспорт қилаётган интелектуал маҳсулотлар Россия федерацияси сотаётган нефть маҳсулотлари суммасидан бир неча баробар кўпроқ. Бундан кўринадики, дастурчилик энг сердаромад соҳалардан бирига айланиб бормоқда.

Тадбир сўнггида коллеж талабалари хавфсиз интернет ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга партия фаоллари томонидан жавоб олишди.

  • Кўрилди
    913
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Shahrizoda Rayhonova2020-03-15 11:46:31

Albatda So'ngi yillarda mamlakatimizda yoshlarning bilim va kasb o'rganishlari uchun ulkan imkoniyatlar va shart sharoitlar yaratilmoda. Dasturchilar ham mamlakatimizda ko'b kerak bo'ladigan va kamyob kasblardandir. Buxorolik partiyadoshlaimizga omadlar tilab qolamiz.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+