O‘zLiDeP Оҳангаронда либослар кўргазмасини ташкил этди

13.03.2020, 16:21

O‘zLiDeP Оҳангаронда либослар  кўргазмасини ташкил этди

Оҳангарон туман 31-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида O’zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамда “Ҳунарманд” уюшмаси билан ҳамкорликда Наврўз байрами муносабати билан ёшлар ва аёлларда бизнес юритиш ва тадбиркорликнинг замонавий кўникмаларини шакллантириш, маҳаллаларда якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар сафини кенгайтириш мақсадида “Миллий либослар” кўргазмаси ташкил этилди.

Унда O‘zLiDeP Оҳангарон туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, хотин-қизларнинг бизнес юритиш бўйича саводхонлигини ошириш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган амалий ишлар хусусида сўз юритилди.

– Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси ва илм-фанни ривожлантирмасдан туриб, ёрқин келажакни тасаввур этиш қийин, – дейди O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими мудири Диёра Болтаева. – Келажагимиз фаровон бўлишини истасак, иқтисодиётни ва барча соҳаларни рақамлаштиришимиз лозим. Тадбиркор хотин-қизлар фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни депутатлик гуруҳлари орқали бартараф этишга қаратилган амалий таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилиши керак.

Кўргазма якунида фаол хотин-қизлар партия вилоят кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Байрам тадбири куй ва қўшиқларга уланиб кетди.

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    965
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+