Депутат “Булоқбоши” кўчасидаги электр устунларини янгилашга ёрдам берди (+ВИДЕО)

13.03.2020, 16:28

Депутат “Булоқбоши” кўчасидаги  электр устунларини янгилашга ёрдам берди  (+ВИДЕО)

Маҳаллий кенгаш депутати Зокир Ходжаев халқ  билан очиқ мулоқот қилиш, одамларнинг дарду ташвишини ўрганиб, муаммоларига ечим излаш мақсадида ҳудудларда сайёр учрашувлар ташкил этмоқда.  

Бу гал депутат Наманган шаҳридаги 50-сонли умумтаълим мактабида “Янги аср”, “Баҳор” ва “Олвализор” маҳаллалари аҳолисини қийнаётган муаммоларни ўрганди.  

Ҳудудга қарашли “Булоқбоши” кўчасида яшовчи аҳолининг муаммоси шундаки, электр симлари хонадонларнинг томидан ўтказилган, бу эса, ўз навбатида, фуқароларнинг хавсизлигига раҳна солмоқда. Шу боис маҳалла аҳли электр токи учун устунлар ўрнатилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мазкур масала шу жойнинг ўзида шаҳар электр тармоқлари вакилига йўналтирилди. Мутасаддиларнинг маълум қилишича, жорий йил якунига қадар ҳудудларга столбалар ўрнатилади.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1454
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+