Ишчи гуруҳ “Хўжайли агросаноат маркази” МЧЖ фаолияти билан танишди

15.03.2020, 10:09

Ишчи гуруҳ “Хўжайли агросаноат маркази” МЧЖ  фаолияти билан танишди

 Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитовнинг Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркор, фермер ва томорқачилар билан учрашувлари ҳақида хабар қилган эдик.

Спикер ўринбосари Қорақалпоғистондаги учрашувлари доирасида Хўжайли туманида жойлашган “Хўжайли агросаноат маркази” масъулияти чекланган жамиятида бўлди.

Бундан икки йил аввал “Саманкўл” овул фуқаролар йиғинида умумий қиймати 72 миллиард сўмлик “Хўжайли агросаноат маркази” МЧЖ иншооти қурилиб фойдаланишга топширилган эди. Ҳозирда ушбу марказ Жанубий Корея, Туркия ва Хитойдан келтирилган замонавий ускуналар билан жиҳозланган.

.

Бугунги кунда марказ қошидаги иссиқхонада гектарига 50 тоннадан помидор, бодринг ва бошқа маҳсулотлар етиштирилмоқда. Ушбу маҳсулотлар нафақат ички бозорга чиқарилаётир, балки Қозоғистон Республикасига ҳам экспорт қилинмоқда. 

Суҳбат ва мулоқотлар чоғида А.Хаитов марказ қошида ташкил этилган иссиқхона фаолияти билан ҳам танишди. 

Жамият раҳбари К.Бердимбетовнинг айтишича, айни пайтда марказда 80 кишининг бандлиги таъминланган. Уларнинг унумли меҳнат қилиши, дам олиши учун барча шароит яратилган. Шунингдек, бу ерда дон, сабзавот ва полиз маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда қадоқлаш линиялари ҳам мавжуд.

Халқ вакили марказ фаолиятини кўздан кечириб, иссиқхона фаолиятини кенгайтиришда қандай муаммолар бўлса, партия вакиллари ва депутатлар уларни бартараф этишга тайёрлигини билдирди.

Шу куни А.Хаитов халқ депутатлари туман кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, тадбиркор, фермер ва партия фаоллари билан ҳам мулоқот қилди. 

Учрашувда Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, шунингдек, яқинда тасдиқланган давлат дастурида белгиланган устувор вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди. Ҳудудда логистика марказлари, иссиқхоналар қуриш, бунда айниқса, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш лозимлигини таъкидлади.

Маҳаллий кенгаш депутатлари билан юзма-юз мулоқотлар чоғида депутат халқнинг энг яқин вакили эканини айтиб, ҳар бир депутат доимо эл-юртнинг ташвиш ва муаммолари билан яшаши лозимлигини қайд этди.

  • Кўрилди
    977
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+