Халқ билан мулоқот қилиш муаммолар ечим топишига хизмат қилади

05.01.2018, 17:37

Халқ билан мулоқот қилиш муаммолар ечим топишига хизмат қилади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан эҳтиёжманд оилалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишлари кўлами янада кенгайди.

 Жойларда ўтказилган аҳоли билан учрашувларда мавжуд вазият, муаммолар ҳар бир соҳа ва йўналиш бўйича ҳар томонлама чуқур ўрганилиб, кам таъминланган, ногирон ҳамда оғир касалликка чалинган, тиббий ёрдамга муҳтож оилалар аъзолари,  хонадонлар сони аниқланиб ёрдам кўрсатилмоқда. 

Ўрганиш жараёнида  кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий кўмак берилиб, жойлардаги муаммоларга ечим топилмоқда. Хусусан, Нуробод туманидаги "Олға" маҳалласида яшовчи Бахтигул Дуланованинг уйи таъмирлаб берилди, ёки  Пахтачи туманидаги “Қарнабота” маҳалласи аҳолиси учун Матбуот шахобчаси  фаолияти йўлга қўйилди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан бундай хайрли ишларни амалга ошириш анъанага айланган. Янги йил арафасида O‘zLiDeP фаоллари томонидан Булунғур тумани “Килдон” маҳалласида яшовчи Розия Абдураззақовага ногиронлик аравачаси топширилди.

Бу каби хайрли ишлар ҳеч ким давлат ва жамият эътиборидан четда эмаслигини яна бир карра намоён этиб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳар бир инсон, жумладан, ногиронларнинг баҳрамандлигини таъминлашдек эзгу мақсадларга хизмат  қилади. 

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1795
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+