Томорқалардан самарали фойдалишда амалий кўмак бериляпти

16.03.2020, 16:03

Томорқалардан самарали фойдалишда амалий кўмак бериляпти

O'zLiDeP вакиллари аҳолининг ўз томорқасидан самарали фойдаланиш, уларга яқиндан кўмаклашиш мақсадида тажрибали томорқачиларни жалб қилган ҳолда амалий кўмак бериб келмоқда. Партия вакиллари хонадонма-хонадон юриб, аҳолига томорқа сир-асрорларини ўргатишяпти, иссиқхоналар қуришга кредит олиш, кўчат етказиб беришда амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Мухтор Аллаёров бундан бир неча йил олдин 2 сотихли лимонария иссиқхонасини барпо этган эди. Ҳар йили қиш ойида бозорга памидор, бодиринг, кўкат сотади. Қишнинг охирида хосилдан бўшаган ерга қалампир экади. Ер бўш турмайди. Иссиқхонанинг ўзидан 5-6 миллион даромад қилади.

Бундан ташқари яна 3 сотих майдонга иссиқхона қуриб апелсин меваларини етиштирмоқчи. Уни қиш ойларида сотиб, 5 сотих томорқасидан бир йилда 10-15 миллион сўм даромад олишни мақсад қилган.

– Ҳозиргача маҳалламиздаги хонадонлар томорқаларида тўқсонбости экинлари экилди, – дейди “Ибрат” МФЙда истиқомат қилаётган Дилмурод Холматов. – Маҳалламиз аҳли томорқадан йил бўйи даромад олишга ўрганган. Бу ишнинг яна бир яхши томони оилада болалар меҳнатга ўрганади, уларда деҳқончилик, тадбиркорлик маданияти шаклланади. Хозирда шу томорқадан олинаётган даромаддан икки нафар фарзандимни олийгохда шартнома асосида ўқитиб келмоқдаман. Оилавий беш киши иш билан таъминланганмиз. 15 сотих томорқамизда 200 мингдан ортиқ кўчатлар етиштириб 15 млн. даромад олдик.

 Элёр Жўраев,

 O'zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

 бўлим мудири

  • Кўрилди
    711
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+