O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан Қибрайда 100 нафардан зиёд хотин-қиз ва нуронийлар тиббий кўрикдан ўтказилди

16.03.2020, 19:07

O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан  Қибрайда 100 нафардан зиёд хотин-қиз ва нуронийлар тиббий кўрикдан ўтказилди

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис палаталарига қилган Мурожаатномасида кексаларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг саломатлигини асраш, кекса отахон ва оналарнинг, айниқса, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг санаторийларда дам олишларини таъминлаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтган эдилар. Президентимизнинг мазкур Мурожаатномасидан сўнг ўтган ҳафтада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Дилбар Усмонова ўз сайлов округидаги кексалар, кам таъминланган оила вакиллари билан учрашиб, уларни бепул тиббий кўрикдан ўтказишда яқиндан кўмаклашди.

– Сайловчилар билан учрашувлар вақтида аҳолидан арзон тиббий хизмат олиш бўйича қатор саволлар келиб тушди, – дейди Д.Усмонова. – Халқимиз давлат ва хусусий сектордаги тиббий хизматларнинг нархи юқори  эканидан норозилигини билдиришди. Очиғини айтсам, тиббий хизмат нархи кам таъминланган оилаларга оғирлик қилади. Шу боис тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда бепул ва арзонлаштирилган тиббий кўрикларин ташкил этяпмиз. Мазкур акциялар доирасида кам таъминланган оила вакилларидан ташқари, кексаларни ҳам қамраб олишга ҳаракат қиляпмиз.

Таъкилаш керак, O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” билан ҳамкорликда Қибрай туманидаги пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтида бўлиб ўтган тиббий кўрикда ҳам 100 нафардан ортиқ хотин-қиз ва нуронийлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Диёра Болтаева,

O‘zLiDeP Тошкент

вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    147
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+