Якдиллик ва ҳамжиҳатлик

17.03.2020, 11:15

Якдиллик ва ҳамжиҳатлик

Шу кунларда кўча-куйда, ижтимоий тармоқларда коранавирус инфекцияси ҳақидаги турли хил гап-сўзлар урчиди. Шу боис, бугун ушбу вируснинг янада тарқалиб кетмаслиги учун давлатимиз барча чораларни кўрмоқда. Айниқса, аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб бориш, маҳаллалар ҳудудидаги савдо дўконларида озиқ-овқат маҳсулотларининг мунтазам бўлишини таъминлаш борасида зарур ишлар амалга оширилмоқда.

Энди бу жараёнда биз депутатлар янада фаол ва ташаббускор бўлишимиз керак. Аввало, давлатимиз томонидан халқимиз саломатлиги учун кўрилаётган ушбу зарурий тадбирларни тўғри тушуниб, ўзимиз ва ўзгалар соғлигига бефарқ бўлмаслик йўлида фаоллик кўрсатишимиз зарур. Фақат ўзимиз ва оила аъзоларимизнигина эмас, балки бутун жамиятимиз манфаатларини ҳисобга олишимиз, бир биримизга елкадош бўлишимиз лозим бўлади.

Шу ўринда бир савол туғилади. Хўш, энди фуқароларимиз халқимиз бошига тушган синовни енгиш, ундан соғ-омон чиқиш учун нима қилмоғи  керак?

Биринчидан, антикризис бошқарувни амалга оширишдаги энг асосий мувофиқлаштирувчи бўлган ҳукуматнинг барча талаб ва тавсияларига қатъий риоя қилиш, бир неча ойлик озиқ-овқат ва истеъмол товарларини ғамлаб қўймасдан фақат истеъмоли учун зарур бўлган маҳсулотларни ҳарид қилиши лозим.

Иккинчидан, врачлик ёки тиббий малакага эга бўлган, ҳозирда бошқа фаолият билан банд бўлган мутахассисларнинг шифохоналарга кўнгилли сифатда ёрдамга тайёрлиги, иш берувчилар мазкур жараёнлар оқибатида ноқулайликларга дуч келаётган ходимларига етарли шарт-шароитларни яратиб бериши (боғчалар ва мактаблар фаолиятининг тўхтатилиши билан боғлиқ).

Учинчидан, ушбу жамиятдан даромад топаётган тадбиркорлар, чакана савдо ва хизмат кўрсатувчилар асоссиз равишда нарх-навони ошириш ёки сунъий тақчиллик ҳосил қилиш орқали яна шу жамиятни алдашдан қочишлари, муҳтож инсонларга, айниқса, кексаларга ғамхўрлик қилишлари керак.

Тўртинчидан, яқин қариндошлар ҳолидан телефон орқали хабардор бўлиб туриш, (тўғридан-тўғри ташрифларда эса ҳимоя воситаларидан фойдаланиш), эълон қилинаётган янгиликлардан хабардор бўлиб туриш, фақат расмий хабарларга таяниб иш тутиш, ваҳима уйғотувчи маълумотларни тарқатишдан чекланиш даркор.

Барча синовларни ҳамжиҳатлик ва хотиржамлик билан енгиб ўтган халқмиз. Демак, бундай вазиятда ҳар бир фуқаронинг энг катта ҳиссаси бу – оғир босиқлик, якдиллик ва ҳамжиҳатликдир.

Бобур БЕКМУРОДОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси 

  • Кўрилди
    200
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+