O‘zLiDeP депутати О.Ориповага даволаниш учун “ордер” олиб берди

17.03.2020, 17:08

O‘zLiDeP депутати О.Ориповага  даволаниш учун “ордер” олиб берди

Балиқчи тумани “Тумор” маҳалласида истиқомат қилувчи Алимардон Холматов ва Садоқат Холматова ўртасидаги муаммо депутат Хурсаной Абдуллаева кўмаги билан ҳал этилди. Улар бирга яшаб келган ҳовлиларини бўлишда келишолмай қолишганди. Мазку муаммо Х.Абдуллаева томонидан тегишли мутасаддилар билан ҳамкорликда атрофлича ўрганилди. Алал-оқибат 6 сотихдан иборат хонадон ҳар икки томонга 3 сотихдан қилиб бўлиб берилди. А.Холматовнинг хоҳиши билан унга ажратилган 3 сотихли уй нақд пулга ҳисобланди ва шу жойнинг ўзида С.Холматова билан ҳисоб-китоб қилинди.  

– “Тумор” маҳалласида яшайман, – дейди Одинахон Орипова. – Камқонлик ва доимий қўзғатувчи буйрак шамоллашидан қийналаман. Очиғини айтаман, дори-дармон харидига, стационар даволанишга пул етказолмаяпман. Депутат мурожаатимни беэътибор қолдирмади. Вилоят шифохонасида бепул даволанишим учун йўлланма олишда кўмаклашиб, оғиримни енгил қилди.

Бугун “21-Ботир” сайлов округига қарашли аҳоли Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига Хурсаной Абдуллаевани сайлаб адашмаганларини ҳис этишмоқда. Ҳудуднинг ҳар қандай муаммосига “лаббай”, деб ечим топаётган депутат масъулиятни қалбан ҳис қилмоқда.

Дилрабо ИСОМИДДИНОВА,

O‘zLiDeP Балиқчи туман

Кенгаши ижрочи котиби

  • Кўрилди
    561
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+