O‘zLiDeP депутати иссиқхонасида етиштирилган 21 тонна маҳсулот Нурсултонга экспорт қилинди

17.03.2020, 17:10

O‘zLiDeP депутати иссиқхонасида етиштирилган 21 тонна маҳсулот Нурсултонга экспорт қилинди

Ўтган йилги сайловда сайловчилар O‘zLiDePдан номзод қилиб кўрсатилган Исмоил Ишимовга катта ишонч билдириб, уни Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгаши депутати этиб сайлаган эди.

Сайловчиларнинг бу ишонч замирида тадбиркорнинг йиллар давомида қилган меҳнати самараси ётибди. Биргина мисол. Ёдингизда бўлса, 2018 йил Жиззахда Халқаро инвестиция форуми ташкил этилган эди. 28 давлат вакиллари ташриф буюрган мазкур анжуман кўплаб жиззахлик тадбиркорлар кўнглидаги иш бўлди. Форум доирасида И.Ишимов раҳбарлик қилаётган “Sangzor vodiysi matlubotsavdo” корхонаси ҳам “Myung Sung Placon Ltd” билан 865 минг АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳани амалга ошириш юзасидан шартнома имзолаган эди.

Айни пайтда, мазкур лойиҳа доирасида, замонавий технологияларга асосланган иссиқхона қурилиб, фаолият бошлади. 2 гектар майдондаги иссиқхонада етиштирилган илк маҳсулот истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

– Айни пайтда Исроилдан “Пик Роза” ва “Ламия” навли помидор уруғлари келтирилмоқда, – дейди иссиқхона иш бошқарувчиси Жамшид Бобоқулов. – Мазкур навларнинг ҳар бир тупдан 4 килограммгача ҳосил олиш мумкин. 90 кунда етилиб, 120 кунгача ҳосил беради, Шунингдек қатор ораларига булғор қалампири ҳам экилган. Уларнинг ҳар бир тупидан 1 килограммгача ҳосил олиш мумкин. Иссиқхонада етиштирилган ҳосил истеъмолчиларга етказиб берилмоқда. Бугунгача 21 тонна маҳсулотни Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрига экспортга жўнатдик. 16 тонна маҳсулот эса ички бозорга етказиб берилди.

Таъкидлаш керак, “Sangzor vodiysi matlubotsavdo” корхонасида кўчат етиштириш, маҳсулотни қайта ишлаш каби янги лойиҳалар ҳам яқин кунларда ҳаётга татбиқ этилади. Бу эса қўшимча даромад ва янги иш ўринларини яратади.    

Олим Норжигитов

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    83
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+