Найманлик Собирахон опанинг томорқасида маҳорат дарси ташкил этилди

17.03.2020, 17:12

Найманлик Собирахон опанинг томорқасида маҳорат дарси ташкил этилди

Фарғона вилояти Бувайда туманининг Найман қишлоғи “Найман” маҳалласида истиқомат қилувчи Собирахон Мадумарова томорқачиликда маҳалладошларига ўрнак бўлиб келяпти. Опа эрта баҳордан оила аъзолари билан томорқанинг ҳар қаричидан самарали фойдаланиб, йил давомида уч маротабагача ҳосил етиштиради.

Партиянинг Бувайда туман Кенгаши томонидан мазкур хонадонда “Томорқа – даромад манбаи” шиори остида маҳорат дарси ўтказилди. Меҳнатдан қадр топган асл деҳқонлар ҳеч қачон меҳнатдан бўйин товламайдилар. Улар билан суҳбатлашсангиз, меҳнаткаш одамга ҳамиша бахт-саодат эшиклари кенг очиқ эканлигини фахр билан таъкидлашади. Маҳорат дарсида ҳам томорқачи ерни эъзозлаш, мўл ҳосил олиш сир-асрорларини 25 нафар маҳалладошлари билан ўртоқлашди.

- Ер деҳқонни боқади, деҳқон эса элни боқади, деган ҳикматни умрим давомида деҳқончилик ишларини бажаришимда асосий мезон бўлган, - дейди томорқачи С.Мадумарова. – Томорқамизда бодринг, помидор, булғор қалампири кўчатларини экканмиз. Бу йилги даромадимиз ҳам анча яхши бўлади.

- Деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнатлари эвазига мўл ҳосил етиштирилиб, халқимиз дастурхони, бозорларимиз расталари мева-сабзавотлар билан тўлмоқда, нарх-наволарнинг барқарорлиги таъминланмоқда. Бугунги маҳорат дарсидан ҳар қарич ерга меҳр бериб, унумли даромад олиш бўйича бир қатор тавсияларга эга бўлдим. Бу тавсияларни, албатта, амалиётда қўллайман, - дейди Дилором Мингбоева.

Шохсултон ТЎХТАМАТОВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

 матбуот котиби

  • Кўрилди
    637
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+