Қўнғиротлик депутат электр устунларини янгилашга ёрдам берди

17.03.2020, 17:15

Қўнғиротлик депутат электр устунларини янгилашга ёрдам берди

Халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгашидаги  O‘zLiDeP  депутатлик гуруҳи аъзоси Гулистон Қаражанова ўз сайлов округидаги сайловчилар билан учрашганда қатор муаммолар аниқланди.  

Фуқаролар халқ вакилига туманнинг айрим маҳаллаларида симёғочлар эскиргани, уни янгисига алмаштириб бериш борасида мурожаат қилишди.

Маълум бўлишича “Ўзбекистон”, “Ипак йўли”, “Ажиниёз” кўчаларидаги симёғоялар яроқсиз ҳолга келиб қолган бўлиб, аҳоли ва ёш болалар учун анча ҳавф туғдирмоқда.

Фуқаролар бир неча бор мутасадди ташкилотларга мурожаат қилишсада муаммо бартараф этилмасдан қолиб кетмоқда.

  Ушбу муаммо юзасидан депутат Қўнғирот туман электр тармоқлари бўлимига депутатлик сўрови юборди.

Халқ вакилининг сўровига ташкилот мутасаддилари ижобий жавоб берди ва ушбу кўчаларда янги электр устунлари ўрнатиб берилди.   

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Интернетдан олинган сурат. 

  • Кўрилди
    655
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+