Депутатдан 1000 кўчат акцияси

17.03.2020, 17:17

Депутатдан 1000 кўчат акцияси

Ўтган ҳафтада умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Абдулла Рузметов Урганч туманида “Мингта кўчат” акциясини ўтказди.

Депутат ҳомийлигида Урганч туманидаги “Бободеҳқон”, “Боғдорчи”, “Кўҳна овул”, “Ҳамид Олимжон,” “Қипчоқ”, “Оқ олтин”, “Қайчили”, “Боқайли”, “Чандир”, “Қиёт”, “Шодлик”, “Мевазор” ҳамда “Бўстон” маҳаллаларидаги 100 нафарга яқин кам таъминланган хонадонларга 1000 дан ортиқ турли мевали дарахт кўчатлари, жумладан, 220 туп олма, 100 туп шафтоли, 150 туп нок, 150 туп қороли, 200 туп беҳи ҳамда 250 туп узум кўчатлари тарқатилди.

Мазкур ҳайрли ишга O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда Хоразм вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари Кенгаши ходимлари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Таъкидлаш жоизки, депутат А.Рузметов ўз сайлов округидаги сайловчиларига берган ваъдасини оқлаш, ўзининг сайловолди дастурида кўрсатган мақсад ва вазифаларини сидқидилдан бажариш мақсадида маҳалла аҳли билан тез-тез учрашувлар, сайёр қабуллар ўтказиб, уларнинг қизиқиш ва таклифларини, муаммоларини ўрганиб келмоқда. Мазкур учрашувларда кўтарилган масалаларнинг кўпчилигига ўзининг депутатлик сўровлари орқали ижобий ечим топиб келмоқда. Бу эса сайловчиларнинг депутатга бўлган ишончи ва ҳурмати янада ошмоқда.

Дилшод Ғафуров

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Бизнес тузилмалар ва фермерлар

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    882
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+