O‘zLiDeP депутати кўмагида хонабодлик К.Туробиддинов ишли бўлди

18.03.2020, 15:06

O‘zLiDeP депутати кўмагида хонабодлик К.Туробиддинов ишли бўлди

Камолиддин Туробиддинов Хонобод шаҳрининг Хонобод маҳалласи, Карвон кўчаси 69-хонадонда истиқомат қилади. 32 ёшли фуқаро хориждан қайтганига бир йилдан зиёд вақт бўлди. Ўтган муддат давомида мавсумий ишлар билан банд бўлди. Муқим ишга жойлашиш истагида бир неча бор мутасаддиларга мурожаат қилди, бироқ натижа йўқ. Оворагарчилик “бор-э” дея қўл силташига сабаб бўлди. Халқ депутатлари Хонобод шаҳар кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Фароҳиддин Қорабоевнинг мазкур ҳудуд аҳолиси муаммоларини ўрганишлари мобайнида К.Туробиддиновнинг мурожаати беэътибор қолдирилмади. Туман бандликка кўмаклашиш бўлими билан ҳамкорликда фуқаронинг муқим бандлиги таъминланди.

Шу манзилнинг 23-уйида яшовчи Раҳматилло Ортиқов маҳалланинг нуронийларидан. 72 ёшни қоралаган отахоннинг боқувчиси йўқ, ўзи кучдан қолган. Яшаб турган хонадони дарвозаси нураб аранг икки деворга “суяниб” қолган. Хонадонлардаги мулоқотлар давомида депутат бу “эшик”дан кўз юмиб ўтиб кетолмади. Дарҳол МФЙ масъуллари, маҳалла оқсоқоллари билан маслаҳатлашиб шу куннинг ўзидаёқ янги дарвоза ўрнатилди. Нуроний мамнун. Эзгу ва хайрли ишнинг бошида турганларни узоқ дуо қилди.

Бугун халқ депутатлари Хонобод шаҳар кенгаши депутат Ф. Қорабоевнинг мурожаатларни вақтида ижобий бартараф этиш учун сайловчиларига кўмаклашаётгани амалий ишларда кўринмоқда.

Миразиз Солиев,

O‘zLiDeP Хонобод

шаҳар Кенгаши

ижрочи котиби

 

  • Кўрилди
    567
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+