Жиззахлик маслакдошларимиз томонидан 1000 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди

18.03.2020, 17:12

Жиззахлик маслакдошларимиз томонидан 1000 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди

Жиззах шаҳрининг “Ўрда” боғида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари ариқ ва йўлакларни тартибга келтириш, дарахтларни оқлаш ва шакл бериш ишларида фаол иштирок этди.

- Кўклам кўнгилларга баҳорий туйғуларни ошно этгани каби, ҳашар ҳам барчани эзгуликка, иснонпарварликка, саҳоватпешаликка чорлайди. Инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини, маҳалла-кўйга, она-Ватанга муҳаббат, дахлдорлик туйғуларини мустаҳкамлайди. Шу сабаб, вилоятимиздаги барча партия фаоллари, депутатларимиз ўзлари истиқомат қилаётган масканларда кўчат экиш акциясини ташкил қилмоқда, - дейди O`zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши раиси Эркин Холматов.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, узоқ йиллар ташландиқ аҳволда қолиб кетган ушбу боғ сўнгги икки йил давомида олиб борилган ободончилик ишлари оқибатида чирой очиб, шаҳарликларнинг энг севимли дам олиш масканларидан бирига айланиб бормоқда. Уни ободонлаштириш ишларида ҳам партия “Ёшлар қаноти” фаоллари, электорат вакиллари ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшган эдилар.

Партия фаоллари ушбу истироҳат боғига минг тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатларини экишди.

Саида Умаралиева

O‘zLiDeP Жиззах

вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    773
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+