O‘zLiDeP депутати кўмагида “Нелоба” маҳалласининг ички йўллари таъмирланди ва янги трансформатор ўрнатилди

18.03.2020, 17:15

O‘zLiDeP депутати кўмагида “Нелоба” маҳалласининг ички йўллари таъмирланди ва янги трансформатор ўрнатилди

Жорий йил февраль ойида Сариосиё туманидаги “Нелоба” маҳалласидаги фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, 56-Сариосиё сайлов округига O‘zLiDePдан сайланган халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Абдуғани Сангиновга ҳудуддаги 7 дона бетон устун ҳамда 160 киловатлик трансформаторни кучланиши каттароқ нимстанцияга алмаштириш бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишганди. Шундан сўнг, А.Сангинов мавжуд вазиятни ўрганиб, муаммони ижобий ҳал этди.

— Маҳалламизда 540 та хўжаликда 3339 нафар аҳоли истиқомат қилади, — дейди маҳалла фуқароси Исмоил Бобоназаров. — Оилаларимиз сони 740 тани ташкил этади. Албатта, вақт ўтгани сайин маҳалламизда янги оилалар, хўжаликлар сони кўпайди. Натижада электр энергиясини узатувчи трансформаторнинг кучи етмай, аҳолига ноқулайлик туғдираётганди. Қолаверса электр симлари теракдан, ёғочдан қўлбола усулда ўрнатилиб, симлар тартибсиз уланган эди. Депутатимизнинг ташаббуси билан 7 дона бетон устун, 7 дона траурс, 28 дона изолятор, 1500 метр AS-35 маркали сим ва 160 КВТлик трансформатор ўрнига 250 КВТ кучланишли янги трансформатор ўрнатилиб, фойдаланишга топширилгач, маҳалладошларимизнинг боши кўкка етди. Мушкулимизни осон қилишда яқиндан кўмак берган сенатор ҳамда депутатимиздан жуда миннатдормиз.

— Қалаштепа қишлоғидан туман марказига элтувчи ички йўл таъмирталаб аҳволга келиб қолганига анча бўлди, — дейди тумандаги “Биллур” маҳалласи раиси вазифасини бажарувчи Зумрад Сафарова. — Шу боис, сенатор А.Сангиновга ушбу масала юзасидан мурожаат қилгандик. Тез орада мурожаатимизга ижобий жавоб олдик ва қишлоғимиздаги 600 метр масофадаги ички йўл текисланиб, тошланди. Халқ вакилининг саъй-ҳаракати билан яна 1,5 километр ички йўлимиз давлат дастури асосида асфальтланадиган бўлди. Ниҳоят, бизнинг кўчалар ҳам равон, текис бўлаяпти. Сайловлар олдидан берилган ваъдалар бажарилаётгани, ўзимиз сайлаган вакиллар бизни тинглаш билан бирга муаммоларимизга ҳам ечим топаётгани кўпчилигимизни қувонтирмоқда. Шу кетишда бўлса, халқнинг сенатор ва депутатларимизга бўлган ишончи, ҳурмати янада ортиб бораверади.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    976
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+