Депутатлар Пакана қишлоғини обод қилишда ўз ҳиссасини қўшди

18.03.2020, 17:18

Депутатлар Пакана қишлоғини обод қилишда ўз ҳиссасини қўшди

Қувасой шаҳрида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларида O‘zLiDeP депутатлари ҳам ташаббускор бўлмоқда.

Яқинда Қувасой шаҳар Кенгаши депутати Тўлқинжон Максимов ташаббуси билан шаҳардаги Пакана қишлоғининг “Гуллола”, “Нурли йўл” каби бир қатор кўчаларнинг ички йўллари тартибга келтирилди, ҳудуддаги ички йўлларга шағаллар ётқизилди. Ариқ ва зовурлар тозаланиб, қайта ковланди. Шунингдек, ҳудуд қабристонида ҳашар ишлари амалга оширилиб, юз тупдан ортиқ арча кўчатлари ўтқазилди.

- Илгари томорқани суғоришда қийинчилик юзага келарди. Боиси ариқлар бир аҳволда эди. Мана, эндичи, бунинг олди олинди. Депутат ташаббуси билан ариқлар қайта ковланди. Эндилдикда ҳар бир хонадонга оқава сув кириши муаммо бўлмайди, ариқларимизда зилол сувлар тўлиб оқади, - дейди маҳаллий аҳоли вакиллари.

Депутатлар ташаббуси билан фуқароларга қулайлик яратиш, оғирини енгил қилишдек бу каби хайрли ишлар давом этмоқда.

Шохсултон ТЎХТАМАТОВ,

O‘zLiDeP Фарғона

вилояти Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    625
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+