Қурилишда энди “ака-укачилик” кетмайди

18.03.2020, 18:05

Қурилишда энди “ака-укачилик” кетмайди

Одамлар турмуш шароитлари яхшиланишида қурилиш соҳасининг ҳам ўз ўрни бор. Бинобарин, давлатимиз раҳбари бир қатор чиқишларида мамлакатимиздаги қурилиш ишларини жадаллаштириш, бу жараёнда, аввало, сифат ва самарадорликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, қурилишни коррупциясиз соҳага айлантириш, шаффофликни кучайтириш, ахборот коммуникация технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича кўрсатмалар бергани бежиз эмас.

Мамлакатимиз раҳбарининг жорий йил 13 мартидаги “Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони соҳада шаффофликни таъминлаш, ҳалол қурилиш пудрат-ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.

Фармонда қурилиш соҳасида ўтказиладиган давлат харидларида электрон рейтингларга киритилган ва тегишли мезонлар (иш тажрибаси, молиявий барқарорлиги, штатида малакали ходимларнинг мавжудлиги ва бошқа мезонлар) бўйича ижобий кўрсаткичларга эга бўлган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларнинг иштирок этишига йўл қўйилиши алоҳида таъкидланган. Шунингдек, қурилиш соҳасидаги давлат харидлари доирасида харид тартиб-таомиллари электрон шаклда, онлайн режимида амалга оширилади.

2021 йилдан бошлаб амал қиладиган мазкур меъёрлар, энг аввало, қурилиш-пудрат ташкилотларида ҳалол рақобатни таъминлайди. Энди мазкур ташкилотлар кўпроқ бино қуришга эмас, биноларни сифатли қилиб қуришга эътибор қаратади. Чунки сифатли қурилиш янги “объект” олишнинг энг муҳим шартига айланмоқда. Шунингдек, мазкур меъёр қурилишни коррупция чангалидан озод қилиш йўлидаги навбатдаги қадамдир.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиз раҳбарининг мазкур фармони қурилиш соҳасида ҳалол рақобатни кафолатлайди.

Жамолиддин МЕЛИБОЕВ,

Халқ депутатлари Тошкент

шаҳар Кенгаши депутати

  • Кўрилди
    2520
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Улуғбек Ишанходжаев - O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши аппарати бўлим мудири2020-03-19 16:51:44

Ушбу фармон қурилиш соҳасини янад ривожлантириш, шаффофликни таъминлашга ҳамда коррупцияни олдини олиш ва қурилиш кампанияларига эркинликлар яратишга хизмат қилади.


Акмалжон2020-03-19 08:59:55

Мена котеж куришди 2020 йил 5 январ куни топшириш керак эди хали топширишмади уй ичини узим тамирлаганман ташки томони дабдала айтилган курулиш материаллари ишлатилмаган курилиш килган фирмани иш юритувчиси умуман курилишга акли етмайди хайронман нега уларга бу курилишни беришган менимча корупция аралашган еки таниш билиш булган мен шундай уйлайман.агар 153 миллион пулни менга банк берганда давлат курсатган уй урнига ундан 10 баробар зиед килиб курган булардим


Ирода2020-03-19 08:07:59

Интизорлик Билан кутяпман,качон сергели уйлари тугатилгани муносабати Билан ,Яна уйлар .берилади хокимият томонидан , уз муаммойим Билан мурожжат килдим хич Ким эьтиборга олмаяпти , фарзанд асраб олмокчимиз, яшаб турган уйимизда купчилик бб турамиз , сергели уйлари тугатилди,ягона дарча ва банк томонидан бериладиган уйлар нархи киммат,жуда киммат , Нима килса булади , лекин менда умид колмади ,Энди ишонмиман


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+