Депутатлар коронавируснинг аҳоли ўртасида тарқалишини олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар билан танишди

19.03.2020, 15:30

Депутатлар коронавируснинг аҳоли ўртасида тарқалишини олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар билан танишди

O'zLiDePдан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эмма Аслонова ўз сайлов округида бўлиб, Бухоро туман тиббиёт бирлашмасида коронавирусни олдини олишга қаратилган ишларнинг ҳолати билан яқиндан танишди. Депутат ушбу вируснинг тарқалишини олдини олиш борасида қилинган ишларни бирма-бир кўздан кечирди.

–Бухоро туман ҳокимлигида эпидемияга қарши курашиш штаби ташкил қилинган, –дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М. Набиев. – Туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳамда туман миллий гвардия бўлимидан 2 нафар ходим ва туман СЭОМ масъул эпидемиолог ва бактериолог врачларидан иборат штаб тузилган. Туман тиббиёт бирлашмасида фавқулодда ҳолатлар учун индивидуал ҳимоя воситалари, дори-дармон захираси ва бошқа тегишли асбоб-анжомлар мавжуд.
cd4733d1-112a-42b8-b64c-fefbd19a16fd.jpg

Юқумли касалликлар, шошилинч тез ёрдам бўлимларида захира ўринлар, изоляторлар, фильтр хоналар мавжуд. Касалликнинг тарқалишини олдини олиш ва изоляция қилиш мақсадида, оилавий поликлиникалар шифокорлари томонидан тана ҳарорати юқори бўлган беморларга уйида тиббий ёрдам кўрсатилиши таъминланган.

Аҳоли ўртасида шахсий ва умумий гигиена қоидаларига риоя қилиниши, чиниқтирилиши, ҳамда гриппга қарши эмлашни махсус эмлаш пунктларида врач кўригидан сўнг ўтказилиши йўлга қўйилган. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали ташвиқот-тарғибот, тушинтириш ишлари олиб борилмоқда. Аҳоли ўртасида вирусга оид эслатма ва варақалар ҳамда учрашув ва суҳбатлар ўтказилмоқда.

2d7af41f-7460-4126-ae16-93f24fc27e4c.jpg

Шундан сўнг, депутат Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгашида ҳам бўлди. Бу ерда у ёшлар ташкилоти раҳбари ва ходимларидан волонтёрлардан фойдаланган ҳолда аҳолига, айниқса, ёшларга мазкур вирусни тўғри тушунтириш, ундан сақланиш қоидаларини халқчил тилда етказиш ҳамда халқни ортиқча ваҳимага берилишга йўл қўймасликка чақиришларига даъват этди.

  • Кўрилди
    1010
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+