Аҳиллик, ҳамжиҳатлик билан ҳар қандай мураккаб синовларни енгиб ўтса бўлади

19.03.2020, 17:09

Аҳиллик, ҳамжиҳатлик билан ҳар қандай мураккаб синовларни енгиб ўтса бўлади

Шу кеча-кундузда бутун дунё аҳли бир ташвишда яъни коронавирусни даф қилиш билан яшамоқда, десак хато бўлмади. Шу жумладан биз ҳам.

Коронавирус бўйича O`zLiDeP мурожаатида алоҳида қайд этилганидек, мавжуд вазиятни тўғри тушуниб, масалага онгли ёндашсак, ҳаммамиз якдиллик ва ҳамжиҳатлик билан иш тутсак бу қийинчиликлар, албатта, ортда қолади.

Эл бошига иш тушган бир пайтда тадбиркор сифатида ҳамюртларимизни бу балодан асраш учун жамоамиз билан бел боғлаганмиз. Шу боис корхонамизда  ишлаб чиқарилаётган тиббий ниқобларни фуқароларга имкон қадар бепул тарқатаяпмиз. Касаллик ортга чекинмагунча, имкониятимиз даражасида  бу ишни давом эттираверамиз.

Бу офатни енгиб ўтиш учун энг аввало, аҳил бўлишимиз, халқимизга хос бўлган оғир-вазминлик билан иш тутишимиз, ортиқча вахимага берилмаслигимиз лозим. Яхши ният билан ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилиш, муаммони бартараф этиш учун меҳр-оқибат, инсоф диёнат асосида иш тутишимиз бугун ҳар доимгиданда муҳим. Бу гап айниқса таҳликали вазиятдан ўз мақсади йўлида фойдаланиб қолишга уринаётган айрим ҳамкасбларимга тегишлидир.

Тиб илмининг султони Абу Али ибн Сино: “Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир. Хотиржамлик ярим соғликдир. Сабр эса шифонинг бошланишидир” деб ёзган эди. Шундай экан, ортиқча асоссиз ваҳимага тушмайлик, ваҳимага тушганларга вазиятни тўғри тушунтиришдан эринмайлик. Бир сўз билан айтганда бир-биримизга камарбаста бўлайлик. Бинобарин, аҳиллик, ҳамжиҳатлик билан ҳар қандай мураккаб синовларни енгиб ўтса бўлади. Бу ҳаёт қонунини исботлашга ҳожат йўқ, албатта.

 Дилшодахон Усмонова,

Фарғона вилояти, Данғара туманидаги

“Аюбхон текстиль” МЧЖ раҳбари

 

  • Кўрилди
    1271
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+