Қибрайлик тадбиркорлар оғир вазиятда нарх-навони оширмайди

19.03.2020, 17:55

Қибрайлик тадбиркорлар оғир вазиятда нарх-навони оширмайди

“Бу ҳаётнинг кўп оғир синовларини ва яхши-ёмон кунларини бошидан кечирган халқимиз ҳаммасини тўғри тушуниб, масалага онгли ёндашмоқда. Муфтият раҳбарлигида диний уламолар юртимизга тинчлик-хотиржамлик, беморларга шифо тилаб, дуои фотиҳалар қилишмоқда. Миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳаммамиз якдилмиз ва, ишонамизки, бу қийинчиликлар, албатта, ўтиб кетади”.

Мамлакатимиз раҳбарининг жорий йил 18 март куни бўлиб ўтган маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтган фикрлари O‘zLiDeP фракцияси аъзоларини ҳам аниқ режа ва ягона мақсад сари жипслаштирди. Жумладан, Олий Мажлис депутатлари ҳам ҳудудларга чиқиб, аҳолига коронавирусга қарши курашиш борасида ўз тавсияларини беришмоқда. Жумладан, тиббий муассасаларда вирусга чалинганликда гумон қилинганларни жойлаштириш учун шифо ўринлари етишмовчилигини олдини олиш, бозорлар, супермаркетлар, дўконлар ва дорихоналарда маҳсулот ва дори-дармонларнинг сунъий тақчиллиги, нархларни оширилиши каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик устидан назорат ўрнатиш, барча муассаса ва ташкилотларда карантин режимига риоя этилиши каби масалалар ўрганилмоқда.

Биз ҳам маҳаллий Кенгаш депутатлари ва Тошкент вилоят солиқ бошқармаси мутахассислари билан  Қибрай тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси, “Маҳмудбек Транс”, “Дарвоза савдо”, “Сахий Фарм 2019”, “Артра Фарм” корхоналарида ҳамда туман деҳқон бозорларида бўлиб, нарх-наволар билан танишдик. Тумандаги дорихоналарда тиббий ниқоблар етарли эканига гувоҳ бўлдик.

Шу ўринда партиямиз электорати бўлган тадбиркорлар ўртасида оммалашган бепул ниқоб тарқатиш “акция”си қибрайлик тадбиркорлар томонидан ҳам катта мамнуният билан қабул қилинаётганини таъкидлашни истардик. Қибрайлик тадбиркорлар ҳам мазкур “акция”да фаол қатнашиб юксак ватанпарварлик наъмунасини кўрсатишга, оғир вазиятда нарх-навони оширмасликка ваъда беришди.

Дилбар УСМОНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    823
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+