Синов халқимизни жипслашишга ундамоқда

20.03.2020, 12:24

Синов халқимизни жипслашишга ундамоқда

Куни кеча давлатимиз раҳбари маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг аввалида коронавирус муаммосига алоҳида тўхталиб ўтди. Таъкидлангидек, ҳар бир ҳудудда ҳокимлар раҳбарлигида махсус штаблар ташкил этилган. Эпидемиологик вазият бўйича ҳар соатлик ва кунлик маълумот таҳлил қилиниб, тезкор чоралар кўрилмоқда.

Тиббиёт муассасалари фавқулодда иш режимига ўтказилди. Сиҳатгоҳ ва оромгоҳлар карантин муассасалари сифатида мослаштирилди. Тиббиёт масканлари дори-дармон, ҳимоя ва диагностика воситалари билан етарли даражада таъминланди. Бунинг учун бюджетдан зарур маблағлар ажратилди.

Президентимиз коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халқимизга қилган мурожаатида кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтишига ишонч билдирди.

Дарҳақиқат, бугун халқимиз бошига тушган синовдан оғир вазмин ўтишга ҳаракат қилмоқда. Давлат органлари эса керакли ва зарур чораларни кўрмоқда. Бу жараёнда парламент қуйи палатаси депутатлари ҳам фаол иштирок этишмоқда. Хусусан, Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жойларда коронавирус инфекцияси профилактикаси юзасидан аҳоли орасида олиб борилаётган ишлар аҳволини ўрганиб, амалий ёрдамлар кўрсатишмоқда.

Жумладан, Зарафшон сайлов округидан сайланган депутат Акшагул Тулегенова Навоий вилояти Конимех туманида коронавирусга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати бўйича ўрганишлар ўтказмоқда. Тиуманда ШТАБ ташкил қилинган ва 10 нафар тиббиёт ходимлари штаб аъзоси этиб белгиланган.  

Тиббиёт ходимларининг шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлик даражаси яхши. Махсус кийим, маскалар, дори-дармон билан таъминланган.

Туман тиббиёт бирлашмасида касалликга гумон қилинганлар учун 3 та изолятор   хоналари, уларбилан мулоқотда бўлганлар учун ҳам алоҳида хоналар ташкил қилинган.

Тез тиббий ёрдам, бошқа транспорт воситалари ва уларни ёқилғи билан таъминлашга катта эътибор қаратилган.

Депутат ҳудуддаги бозорлар, супермаркетлар, дўконлар ва дорихоналарда ҳам бўлиб, маҳсулот ва дори-дармонларнинг сунъий тақчиллиги, нархларни оширилиши ҳолатлари юзасидан назорат ўрнатилганига гуқоҳ бўлди.

Барча муассаса ва ташкилотларда карантин режимига риоя этилиши ҳолати яхши. Улар зарур дезинфекция воситалари билан таъминланган.

Конимех туман ҳокимлиги маҳаллий   бюджет ҳисобидан касаллик тарқалишини олдини олишга кўмаклашиш мақсадида 70 млн сўм миқдорида маблағ ажратган. Ушбу ажратилган маблағларга дори-дорманлар, тиббий жиҳозлар олинган. Бундан ташқари туман “Навоий чеварлари” тикув цехида   ниқоблар   тайёрлаб, аҳолига   текин тарқатиш чоралари кўрилмоқда.

Депутатларнинг жойлардаги фаолияти давом этмоқда.

  • Кўрилди
    635
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Behzod Quchqorov2020-03-31 07:20:05

Deputatimizni faoliyatiga omad tilayman


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+