Попда “Меҳримиз вирусдан устун!” хайрия акцияси ўтказилди

20.03.2020, 12:26

Попда “Меҳримиз вирусдан устун!” хайрия акцияси ўтказилди

Жойларда коронавирусни барвақт олдини олиш, ундан тўлиқ ҳимояланиш, аҳолига керакли тиббий воситалар билан таъминлаш борасида тадбиркорлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати Сардор Рахмонов “Меҳримиз вирусдан устун!” хайрия акциясини ташкил қилди.

Акция доирасида Поп туманидаги ногирон ва эҳтиёжманд 100 нафардан ортиқ аҳоли ҳолидан хабар олиниб, бепул озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда тиббий ниқоблари ва антисептик воситалари тарқатилди.

Меҳр акцияси тумандаги Поп деҳқон бозори савдо мажмуасида ҳам давом этди. У ерда аҳолига шахсий ва умумий гигиена қоидаларига риоя қилиш ва инфекциядан сақланиш борасида тушинтириш ишлари олиб борилди ҳамда 1000дан ортиқ тиббиёт ниқоблари ва антисептик воситалари тарқатилди.

Бундан ташқари, бозордаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳам партия депутатлари томонидан ўрганилиб, тегишли ташкилотлар орқали назоратга олинди.

Юлдуз Юлдашева,

O‘zLiDeP Наманган

вилоят кенгаши

 матбуот котиби

  • Кўрилди
    653
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+