O‘zLiDeP фаоли ўзи ишлаб чиқараётган тиббий ниқобларини бепул тарқатмоқда

20.03.2020, 14:45

O‘zLiDeP фаоли ўзи ишлаб чиқараётган тиббий ниқобларини бепул тарқатмоқда

Коронавируснинг олдини олиш бўйича барча вилоятларда бўлгани каби Фарғонада ҳам зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу жараёнда биз, депутатлар ҳам жипслашиб, халқ ичига кириб бориб турли ваҳималарга ўрин йўқлигини, қолаверса, жойларда нарх-наволарнинг сунъий ўсишининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бормоқдамиз.

“Азамат қурилиш Бувайда файз” хусусий корхонамиз бир неча йилдан буён фаолият юритиб, 60 нафар ишчи ходимларимиз билан аҳолини қурилиш маҳсулотлари билан таъминлашга ўз ҳисамизни қўшиб келмоқдамиз. Шунингдек, “Назирова Умидахон” номли оилавий тикувчилик цехимизда ҳам 8 нафар аёллар иш билан таъминланган. Юртимизга коронавирус инфекцияси кириб келиши қайд этилган кундаёқ, тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқаришни бошладик. Шунингдек, тиббиёт ниқобларини аҳолига бепул тарқатмоқдамиз.

Албатта, бугунгидек мураккаб вазиятда барчамиз баҳамжиҳат бўлиб, қўлимиздан келган ёрдамни аямаслигимиз лозим. Халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган меҳр-оқибат каби инсоний фазилатлар шундай кунларда билинади. Ишончим комил, халқимиз якдилликда бу синовни ҳам енгади.

Шуҳратжон НАЗИРОВ,

Халқ депутатлари Бувайда

туман Кенгашидаги

 O‘zLiDeP депутатлик

гуруҳи аъзоси, тадбиркор

  • Кўрилди
    952
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+