O‘zLiDeP депутати аҳолини коронавирусга қарши биргаликда курашишга чақирди

20.03.2020, 15:06

O‘zLiDeP депутати аҳолини коронавирусга қарши биргаликда курашишга чақирди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Одинахон Отахонова Шаҳрихон туманида коронавирус инфекцияси профилактикаси юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Депутат туман тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган коронавирусга қарши курашиш бўйича штаб, шифоркорларнинг шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлик даражаси, касалликка гумон қилинганларни жойлаштириш учун яратилган шароитлар, дорихоналарда зарур маҳсулот ва дори-дармонларнинг етарли даражада мавжудлиги ва уларнинг нарх-наволарини атрофлича ўрганди.

–Тумандаги мазкур йўналишдаги амалий ишларни ўрганар эканмиз, бу борада биринчи навбатда фуқаролардаги саросима, ваҳимага чек қўйишимиз заруратини сездик. Аҳоли ичига кириб, халқ билан мулоқот қилиш баробарида, уларга ушбу вирусга қарши биргаликда курашишимиз кераклигини, бунда, албатта, шахсий гигиена энг муҳим эканини тушунтирдик.

Ушбу жараёнда депутат шифокорлар ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари билан бугунги кундаги долзарб вазифаларни ҳамкорликда олиб бориш, мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан зарурий чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олди.

 Муяссархон УМУРЗАҚОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

 Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    239
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+