Наврўз айёмингиз муборак бўлсин

20.03.2020, 15:08

Наврўз айёмингиз муборак бўлсин

Ўтаётган ҳар бир дақиқа бизни яшариш ва янгиланиш байрами Наврўзи оламга яқинлаштирмоқда. O’zLiDeP ана шу қутлуғ айём билан халқимизни, тадбиркор, ишбилармон ва фермерларимизни чин юракдан самимий муборакбод этади. Шодлик ва қувончга тўлган мана шу нурли лаҳзаларда барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файз-у барака тилаймиз.

Бу йилги байрам халқимиз бошига тушган синовли кунларга тўғри келмоқда. Ана шундай оғир паллада тадбиркорлар ва фермерларнинг савобли ишларга қўл ураётгани, тиббий ниқоб ва дори-дармон воситаларини бепул тарқатишни йўлга қўйганлари электоратимиз вакилларининг ватанпарварлик туйғуси нақадар юксак эканини яна бир карра исботлади.
Мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳаммамиз якдилмиз ва, ишонамизки, бу қийинчиликлар, албатта, ўтиб кетади”.

Партиямиз ҳам пандемияга айланган вирусни ҳамжиҳатликда енгиб ўтишимизга ишонади. Истагимиз: халқимиз учун синовли кунлар эски йилда қолиб кетсин. Шарқ тақвими бўйича кириб келаётган янги йил халқимизга соғлик-саломатлик, тинчлик-тотувлик олиб келсин.

Актам ХАИТОВ,

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши

Ижроия қўмитаси раиси,

партиянинг Олий Мажлис

Қонунчилик палатасидаги

фракцияси раҳбари

  • Кўрилди
    1382
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+