Карантин – соғлиғимиз кафолати

20.03.2020, 15:13

Карантин – соғлиғимиз кафолати

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов жойларда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, ушбу вирус тарқалашини олдини олиш ҳамда шифохоналарни зарур дори воситалари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига борди.

Таъкидлаш жоиз, Қашқадарё вилоятида ҳам аҳолини коронавирус хавфидан асраш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, йўловчи ташиш транспорт воситалари дизенфекция қилиниб, бозорлар, супермаркет ва савдо дўконларида нарх-навонинг асоссиз ошиб кетмаслиги учун тезкор чоралар кўриляпти.

Партия раҳбари Қарши шаҳрида эркаклар кўйлаги ва шимлар тикиладиган “Санам” корхонасида ҳам бўлиб, коронавирусга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди, ишчи-ходимларни зарур ниқоб ва дори воситалари билан таъминлаш борасидаги ишлар билан қизиқди.

– Мамлакатимиз бўйлаб эълон қилинган карантин билан боғлиқ айрим чекловларни тўғри тушунишимиз керак, – деди А.Ҳаитов. – Эпидемия туфайли мамлакатимизда эълон қилинган карантин сизу-бизнинг, фарзандларимизнинг саломатлигини муҳофаза қилишга хизмат қилади. Ана шундай оғир вазиятда аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, мураккаб синовларни биргаликда енгиб ўтишимиз лозим.  

Шу куни А.Ҳаитов бошчилигида бир гуруҳ партия вакиллари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари бозор ва дорихоналардаги нарх-наволарни ҳам ўрганишди.

  • Кўрилди
    1401
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+