O'zLiDeP фракцияси раҳбари плёнка остида тарвуз етиштираётган тадбиркор билан учрашди

20.03.2020, 15:17

O'zLiDeP фракцияси раҳбари плёнка остида тарвуз етиштираётган тадбиркор билан учрашди

Чироқчи туманидаги Кўкдала аҳолиси плёнка остида эртапишар тарвуз етиштиришнинг ҳадисини олган. O'zLiDeP фракцияси раҳбари А.Ҳаитов Чироқчи туман Кўкдала ҳудудида плёнка остида эртапишар тарвуз етиштираётган ёш тадбиркорлар билан ҳам мулоқот қилди. Эртапишар тарвуз етиштириш тажрибасини янада оммалаштириш бўйича уларга зарур тавсияларни берди.

O'zLiDeP етакчиси учрашувлар доирасида тумандаги “Олтин дала” МФЙда яшовчи Ориф Эгамбердиев хонадонида ҳам бўлди. Суҳбат ва мулоқотлар чоғида бу ерда ташкил этилган иссиқхона фаолияти билан танишди. 

Айни пайтда 5 сотих майдондаги иссиқхонада етиштирилаётган бодринг ва помидор ҳосилини кўриб, кўзингиз қувнайди. Шунингдек, тадбиркор Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳузуридаги жамғармадан 200 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, 10 сотих майдонда лимон ҳам етиштиряпти. Энг муҳими, бу ерда 7 киши доимий иш билан банд.

Халқ ноиби тадбиркор билан суҳбатлашиб, ердан самарали фойдаланиш, маҳсулот етиштириш ҳажми ва турларини кўпайтириш лозимлигини айтди.

  • Кўрилди
    201
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+