Б.Мирзамова Уйчида тождор вирусни олдини олиш бўйича бажарилаётган ишлар билан танишди

20.03.2020, 16:16

Б.Мирзамова Уйчида тождор вирусни олдини олиш бўйича бажарилаётган ишлар билан танишди

O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи вакиллари ҳамда солиқ ва соғлиқни сақлаш идоралари ходимларидан иборат ишчи гуруҳ коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича қатор ишларни амалга оширмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Барно Мирзамова ҳам жойларда коронавирус тарқалишини олдини олишга қаратилган ишларнинг ҳолати билан яқиндан танишди.

Депутат дастлаб Уйчи туман тиббиёт бирлашмасидаги вазиятни ўрганди ва тождор вирус тарқалишининг олдини олиш борасида қилинган ишларни кўздан кечирди. Жумладан, туман тиббиёт бирлашмаси шифокорларининг шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлик даражаси, касалликка гумон қилинганларни жойлаштириш учун яратилган шароитлар, дорихоналарда зарур маҳсулот ва дори-дармонларнинг нарх-навосини атрофлича ўрганди.

Маълум бўлишича, туманда аҳоли ўртасида вирусдан сақланиш ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш борасида тарғибот-ташвиқот, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Қолаверса, Уйчи туман ҳокимлигида туман тиббиёт бирлашмаси ва туман миллий гвардия бўлими ходимлари, туман санитария эпидемиология осойишталик маркази масъул эпидемиолог ва бактериолог врачларидан иборат эпидемияга қарши курашиш штаби ташкил қилинган. Фавқулодда ҳолатлар учун индивидуал ҳимоя воситалари, дори-дармон захираси ва бошқа тегишли асбоб-анжомлар ҳозирлаб қўйилган.

Ўрганишлар жараёнида шифокорлар ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари билан бугунги кундаги долзарб вазифаларни биргаликда амалга ошириш, мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгиланди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    877
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+