Хотин-қизлар масаласи O‘zLiDeP эътиборда

06.01.2018, 11:12

Хотин-қизлар масаласи O‘zLiDeP  эътиборда

Мамлакатмиз иқтисодиётини ривожланиши ва аҳоли турмуши фаровонлигини оширишга йўналтирилган ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган ўзгаришлар жараёнида ўз роли ва аҳамиятини кучайтиришни асосий мақсад қилиб қўйган O‘zLiDeP – хотин-қизларни бандлигини таъминлаш, тадбиркорликга жалб этиш, меҳнат шароитини яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Буни O‘zLiDeP Самарқанд вилояти кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан 2017 йил давомида аёлларнинг сиёсий саводхонлигини ошириш, жамиятдаги мавқеини  мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўртасида ҳунармандчилик, оилавий тадбиркорлик, фермерликни ривожлантириш ҳамда оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилган 382 та тадбирларда 30минг 552 нафардан ортиқ хотин-қизлар иштироки қамраб олинганида ҳам кўриш мумкин.

Дарҳақиқат, бугун O‘zLiDeP томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, иқтисодий ва ҳуқуқий билимини янада кучайтириш, тадбиркорлик кўникмаларини ошириш борасида қатор амалий ишлар ҳаётга татбиқ этилаяпти. Мисол учун, “Оилавий тадбиркорликдан - мустаҳкам оилага”, “Ишбилармон аёл”, “Фермер аёл” каби лойиҳалари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатига хотин-қизларни жалб қилишда ижобий самара бераётганини кўриш мумкин. Ушбу лойиҳалар асосида тадбиркорликка иштиёқи баланд аёлларни кичик бизнес ва фермерлик фаолиятига йўналтиришга эришилди. Масалан 2017 йилда ўтказилган 60 га яқин тадбирда 950 нафар хотин-қизнинг иштироки қамраб олиниб, уларнинг 37 нафарига тижорат банклари томонидан 614 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Натижада 70 нафар хотин-қизлар учун янги иш ўрни яратилди.

Партия “Аёллар қаноти” фаоллари Самарқанд шаҳридаги “Хуршида ширинликлари”, “Жилои Малика” Пастдарғом туманидаги “Бека Чарос”, Каттақўрғон шаҳридаги “Зулхумор Замон Юлдузи”, Оқдарё туманидаги “Дилноз” каби хусусий ишлаб чиқариш корхоналари  билан ҳамкорликда 80 нафар хотин-қизлар тикувчилик, кондитер маҳсулотлари тайёрлаш, сартарошлик каби касб сирлари бепул ўргатилиб, улар иш билан таъминланди.

– Таҳлилларни кузатар эканмиз, ўтган вақт давомида партия “Аёллар қаноти” томонидан хотин-қизлар масаласига кенг эътибор қаратилганига гувоҳ бўламиз, – дейди O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири Марҳабо Чулиева.– Мисол учун, биргина 2017 йил мобайнида партия вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан ўтказилган тадбирлар давомида хотин-қизлар томонидан 50 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, улардан 31 таси ижобий ҳал қилинган бўлса, 19 та мурожаат депутатлари томонидан ўрганилмоқда.

Дарҳақиқат, бугун бўлим томонидан мунтазам ўтказиб келинаётган партиявий лойиҳалар доирасидаги ўқув-семинарлар хотин-қизлар ўртасида катта эътиборга сазовор бўлмоқда. Тадбирлар давомида ижтимоий-сиёсий фаол хотин-қизлар кашф этилиб, улар истиқболли кадрлар заҳирасига олинмоқда. Масалан, биргина жорий йилнинг ўзида ўтказилган тадбирларда қирқдан ортиқ хотин-қизлар кадрлар заҳирасига олинди.

Бундан ташқари, айтиш керакки, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини фермер хотин-қизларга етказиш, уларнинг тажрибасини оммалаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини кўпайтириш, чекка қишлоқларда янги иш ўринлари яратиш, фермерликнинг ривожига тўсиқ бўлаётган муаммоларни аниқлаш, фермер аёлларнинг ҳуқуқий, сиёсий, иқтисодий билим ва малакасини оширишда “Фермер аёллар” лойиҳаси муҳим ўрин тутади. Лойиҳа доирасида тадбирларда иштирок этган фермер аёлларнинг сиёсий, иқтисодий билимлари янада бойитилганлиги лойиҳа самараси юқори эканлигидан дарак беради.

Шунингдек, партиянинг “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида ўтган тадбирларда хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, уларда тиббий маданиятни шакллантириш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш қаратилган турли мавзуларда 30 дан ортиқ амалий семинарлар ташкил этилиб, уларда 2053 хотин-қизлар иштироки таъминланди. Бундан ташқари йил давомида 31 маротаба тиббий кўриклар ташкил этилиб, уларда 9689 нафарга яқин хотин-қизлар, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши“Аёллар қаноти” фаолларини таъкидлашича, жорий йилда ҳам кичик бизнес ва сервис соҳасини ривожлантиришда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, аёлларнинг тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларни партиявий лойиҳалардаги кенг иштирокини таъминлаш, хотин-қизларни маънавий дунёсини бойитиш, улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қўвватлаш масалаларига аълоҳида аҳамият қаратади.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1849
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+