Депутатлар сирдарёлик тадбиркор ва фермерларга Президент фармони мазмун-моҳиятини тушунтирди

24.03.2020, 14:37

Депутатлар сирдарёлик тадбиркор ва фермерларга Президент фармони мазмун-моҳиятини тушунтирди

Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан таркиб топган ишчи гуруҳнинг жойларда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида ҳудудларда юргани ҳақида хабар берган эдик. 

Халқ вакилларининг бу галги манзили Сирдарё вилояти бўлди. Депутатлар учрашувлар доирасида Гулистон туманида бўлиб, бу ерда ушбу вирусга қарши курашиш, айниқса, бундай пайтда аҳолини озиқ-овқат ва бошқа кундалик истеъмол маҳсулотлари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.   

Шундан сўнг халқ ноиблари Гулистон шаҳридаги “Равшан даволаш маркази” хусусий клиникасида бўлиб, бу ерда коронавирус тарқалашининг олдини олиш, муассасани дори, ҳимоя ва диагностика воситалари билан таъминланганлик даражасини кўздан кечирди.

 Шифокорларга Президентимиз раислигида 19 март куни коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини етказди.

–Мазкур фармон айни вақтида қабул қилинган муҳим ҳужжат саналади. Фармонга мувофиқ, пандемия оқибатларини юмшатишга қаратилган Инқирозга қарши жамғарма тузилиб, давлат бюджетидан 10 трлн сўм ажратилади, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов. –Ушбу сармоя ҳисобига эса шифохона ва бошқа муассасаларни коронавирусдан даволашда асқотадиган дори воситалари, тиббий буюмлари, ҳимоя воситалари ва тест тизимлари билан таъминлаш учун маълум миқдорда маблағ йўналтирилади. Шунингдек, республика санитария-эпидемиология хизмати томонидан ҳимоя чораларини амалга ошириш, тадбиркорликни ва аҳоли бандлигини ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун ҳам мазкур жамғармадан маблағлар сарфланади.

Шу куни халқ вакиллари Сайхунобод туманида 200 гектар майдонда ташкил этилаётган иссиқхона мажмуасини ҳам кўздан кечирди. Ўзаро мулоқотлар чоғида бугунги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бундай иссиқхоналар қурилаётгани айтиб, бу сифатли полиз маҳсулотлари етиштириш ва кўплаб иш ўринлари яратиш имконини беришини таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг короновирус билан боғлиқ вазият бўйича халқимизга қилган мурожаати ҳамда жорий йил 19 мартдаги фармони аҳамияти ҳақида маълумотлар берди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари мазкур учрашувлари доирасида тумандаги “Вek Metal Production” МЧЖда ҳам бўлиб, бу ерда ишчи-ходимларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини  таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Корхона ишчи-ходимлари билан суҳбатлашиб, уларга жорий йил 1 апрелдан 1 октябрга қадар якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига қадар камайтирилиши, йил якунигача солиқ текширувларига мораторий эълон қилиниши ҳамда қийналган корхоналарга солиқ қарзлари учун пеня ҳисоблаш тўхтатилиши тўғрисида кенгроқ тушунчалар берди.

Шунингдек, мулоқотлар давомида мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари ҳам кўрилди.

  • Кўрилди
    1312
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+