Наманганлик тадбиркор аҳолига бепул антисептик воситалар ва тиббий ниқоблар тарқатди

24.03.2020, 16:44

Наманганлик тадбиркор аҳолига бепул антисептик воситалар ва тиббий ниқоблар тарқатди

Коронавирус бугун жаҳон ҳамжамиятини жиддий ўйлантираётган муаммога айланди. Вирусни тарқалишига қарши курашиш эса барчани  бирдамликка чорламоқда.

Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати Зокиржон Ходжаев ўз сайлов округидаги фуқаролар, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларр ҳолидан хабар олмоқда.

Наманган шаҳридаги Янги аср, Баҳор, Фаровон ва Олвализор маҳаллалардаги 150 нафар аҳолига бепул антисептик воситалар ва тиббий ниқоблар тарқатилди, қолаверса, аҳоли ўртасида коронавирусга қарши тегишли чора-тадбирлар тушунтирилди.

Депутат раҳбарлигидаги “Мехмаш” корхонаси ходимларидан 350 нафарига ҳам шу турдаги воситалар тарқатилди.

Албатта, бугунгидек мураккаб вазиятда аҳолига ёрдам кўрсатиш  халқимизнинг бу синовли кунларни ҳам қийинчиликларсиз енгиб ўтишига хизмат қилади.

Юлдуз Юлдашева,

O‘zLiDeP Наманган

вилоят кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1445
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+