Сўхлик тадбиркор ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатди

24.03.2020, 16:52

Сўхлик тадбиркор ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатди

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш жараёнида партия фаоллари, депутатлар ҳам аҳоли билан кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда. Ҳудудларда аҳоли учун бепул тиббий ниқоблар, кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат тарқатишда хайр-саховат акцияларини ўтказмоқда.

Назиржон Тоҳиров сўхлик фаол тадбиркорлардан. O‘zLiDePдан 6-Қалъа сайлов округидан Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашига депутат этиб сайланган. Туман экспорт салоҳиятини оширилишида ҳам бу тадбикорнинг ҳиссаси катта. Мазкур саховатпеша тадбиркор ташаббуси билан 160 қоп ун маҳаллада яшовчи фуқаролар, ижтимоий кўмакка муҳтож, кўп болали оилаларга бепул тарқатилди. Фуқароларга берилаётган бундай эътибор ва хайр-эҳсонлардан аҳоли хурсанд.

“Бундай синовли кунларда одамлар бир-бирига нисбатан хайрихоҳ бўлиши, атрофимиздаги одамларга нисбатан меҳр улашиш, айни кунларда моддий таъминот томонидан мушкул аҳволга тушган ватандошларни қўллаб-қувватлаш халқимизнинг азалий қалдриятларидан саналади. Ишонамизки, бундай синовли кунларни биз, албатта, енгамиз ва қилинган яхшиликлар хотираларимизда муҳрланади” – дейди тадбиркор.

Шохсултон Тўхтаматов,

O‘zLiDeP Фарғона

вилояти Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    777
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+