Мурожаатлар жорий йилда ҳам эътибордан четда қолмайди

06.01.2018, 11:22

Мурожаатлар жорий йилда ҳам эътибордан четда қолмайди

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида аҳоли билан бевосита яқиндан мулоқотни йўлга қўйиш, аҳоли мурожаатларига ижобий ечим топиш, айниқса энг чекка ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил қилиш ва кўтарилган масалаларни тегишли ташкилотлар орқали ёки айримларини ўз жойида ҳал этишда O‘zLiDeP ҳудудий кенгашлари ва депутатлик гуруҳлари фаоллик кўрсатди ҳамда ижобий натижаларга эриша олди.

 Ўтган йили биргина O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш” бўлимига 622 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 171 таси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида, 80 таси фермер хўжаликларига оид, 169 таси молия ва банк, 3 таси ҳуқуқий, 188 таси ижтимоий соҳадаги мурожаатлардир. Уларнинг 250 таси қаноатлантирилган, 301 таси тегишли ваколатли идораларга йўналтирилиб, 62 таси кўриб чиқилмоқда.

- Инсон дунёга бир марта келади, - дейди бўлим мудири Аъзам Саъдуллаев. - Унинг гўзал ҳаёт кечиришини таъминлашга кўмаклашиш дастурий мақсадларимизда аниқ ифода этилган. Шу ўринда жойлардаги мутасаддиларга ўз фаолиятларини бироз танқидий-таҳлил этган ҳолда ишга масъулият билан ёндошиш фурсати келганлигини эслатиб қўйишни жоиз деб билаяпмиз. Аҳолининг ижтимоий аҳволи, мурожаатларини чуқур ўрганган ҳолда муаммоларни жойида ечим топишида бор куч-ғайратларини сарфламас эканлар, норозиликлар юзага қалқиб чиқаверади. Бугун тафаккур уйғонди, одамлар ҳаётга теран нигоҳ билан қарамоқдалар. Уларни эзгу ишлар, яратиш ва янгиланишлар сари бошлаш партиямиз фаоллари олдида турган энг долзарб вазифадир. Ана шундагина юртдошларимизнинг давлатга, эртанги кунига бўлган ишончи, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда иштироки ортади. Амалий ишлар партиямизнинг жамиятда нуфузини янада ошириб, ғояларимизни халқ орасида мустаҳкам ўрин олишида муҳим аҳамият касб этади. 

Партия масъул ходимлари, фаоллар ва депутатлар, маҳаллий ижро ҳокимияти ва бошқа мутасадди ташкилотларни жалб этган ҳолда воҳанинг 9 та ҳудудида 11 маротаба сайёр қабуллар ташкил этилиб, фуқаролардан 90 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди. Уларнинг аксарияти бандлик, йўлларни таъмирлаш, ичимлик сув, электр ва табиий газ таъминотини яхшилаш, банк-кредит масалаларида бўлиб, 30 дан ортиқ мурожаат учрашувлар давомида ижобий ҳал этилди. Қолганлари юзасидан партия депутатлик гуруҳлари томонидан мутасаддиларга сўровномалар юборилди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

 Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1768
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+