Навоийда O'zLiDeP депутати 50 000 дона ҳимоя ниқобини бепул тарқатди (Фото)

24.03.2020, 17:11

Навоийда O'zLiDeP депутати 50 000 дона ҳимоя ниқобини бепул тарқатди (Фото)

Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати, Сенатор Улуғбек Файзиев Навоий вилоятидаги “Zarafshan Golden Group” компанияси таъсисчиси ҳисобланади.

Мазкур компания таркибига турли ишлаб чиқариш корхоналари бирлашган бўлиб, шулардан бири Қизилтепа туманидаги “Тошработтекстиль” корхонаси трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Таъсисчи қарорига кўра корхона жамоаси томонидан 50 минг дона инфекциядан ҳимоялаш ниқоблари тайёрланиб, Навоий шаҳрида бепул тарқатилди.

 

— Коронавирус туфайли бугун инсониятнинг меҳр-оқибати синовдан ўтказилмоқда, — дейди У. Файзиев. — Шу маънода Президентимизнинг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ўзида инсонпарварлик тамойилларини жамлаганлиги билан барчага даъват ҳамдир. Яъни инфекция тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мамлакат аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш фақатгина давлат идораларининг вазифаси деб қараб турмасдан қўлидан келган моддий, бошқалар тарғибот ва тушунтириш ишлари билан уни бартараф этишга кўмаклашиши лозим. Зотан, лоқайдлик ҳар қандай нохушликнинг яшаб қолишига шароит яратади.

  • Кўрилди
    290
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Behzod Quchqorov2020-03-31 09:31:26

Savobli ishlar bardavom bulsin


Behzod Quchqorov2020-03-31 07:14:28

Bu kabi xayrli ishlar bardavom bulsin


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+