Сариосиёда кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари таркатилди
25.03.2020, 19:29
Сурхондарёда “Коронавирусга қарши биргаликда курашамиз!” шиори остида хайрия тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан, O‘zLiDeP фаоли Қ.Ҳасанов томонидан ташкил этилган тадбирда Сариосиё туманида яшовчи 100 нафар кам таъминланган оилаларга турли озиқ-овқат маҳсулотлари таркатилди.
—Туманимизнинг “Ҳалаки”, “Халқобод”, “Хўжақишлоқ” каби маҳаллаларида ҳам арзонлаштирилган гўшт маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил этилди, — O‘zLiDeP Қумқўрғон туман Кенгаши аппарат раҳбари А.Мусаев. — Ярмаркада халқ вакили, “Гулистон МНЗ” фермер хўжалиги раҳбари М.Неъматов томонидан 500 килограмм қўй гўшти 30 минг сўмдан, қорамол гўшти эса 28 минг сўмдан, 3,5 тонна картошка 2 минг сўмдан фуқароларга хамёнбоп нархларда сотилди.
Шунингдек, Денов туман деҳқон бозорида ҳам партия вакиллари ташаббуси билан аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган озиқ-овқат ва гўшт маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда сотилмокда.
O‘zLiDeP Сурхонлдарё вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Аҳолига қонунчиликдаги янгиликлар тушунтирилди
20.04.2024, 08:28
-
Депутатлар талабалар билан экология мавзусида қизиқарли суҳбат қурдилар
19.04.2024, 15:08
-
Депутат “маҳалла еттилиги” фаолиятини ўрганди
19.04.2024, 14:53
-
Депутат талабаларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди
19.04.2024, 14:48
-
Депутат ғаллаороллик сайловчилар билан мулоқотда бўлди
19.04.2024, 14:36
Фикрингизни қолдиринг